2021 йил 24-июн куни соат 10:00 да Урганч шахар А, Темур кўчаси 77-уйда жамият​​ акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши бўлиб​​ ўтди.

Йиғилиш кун тартибига киритилган 15 та масала юзасидан акциядорларнинг умумий​​ йиғилиши 100 фоиз овоз билан қарор қабул қилди, Жумладан:

- 2020 йил якуни бўйича акциядорларнинг йиғилишида катнашиш хуқуқига эга бўлган​​ 110 нафар акциядорнинг 362449 дона акциясидан хар бир​​ донасига 728 сум 97 тийиндан​​ дивидент пуллари 2 ой муддат ичида акциядорларнинг аризасига мувофик Республикада​​ мавжуд тўлов турлари бўйича туланиши;

- жамият акциядорларининг 2016 йил декабр ойида ва кейинги йилларда бўлиб ўтган​​ умумий йиғилиш карорларида белгиланган жамият мулк шаклини бошқа ташкилий хукукий​​ шаклга​​ ўзгартириш бўйича жамият бошкарувининг таклифи макулланиб,​​ жамият мулк​​ шаклини​​ бошқа хукукий шаклга ўзгартириб, масъулияти чекланган жамият шаклида​​ қайта​​ ташкил қилиш юзасидан жамият акциядорларидан 2 (икки) ой мухлат ичида акцияларини уз​​ хохиш иродалари билан бозор кийматларида хар бир донасини 4300 сумдан жамият​​ бошкарувига топширишлари ёки масъулияти чекланган жамият туғрисидаги конуннинг 10​​ моддасига асосан янгидан ташкил килинадиган масъулияти чекланган жамиятга таъсисчи​​ бўлиб кириш туғрисида шахсан​​ жамият бошкарувига келиб ёки вакилини иштирокини​​ таъминлаб таъсис шартномаларини имзолаш, ушбу муддатда келмаган акциядорларнинг​​ акциялари киймати ва дивидент пуллари​​ Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларни​​ хуқуқларини химоя қилиш туғрисидаги конуннинг 41 моддасига ва Узбекистон​​ Республикаси Фуқаролик​​ Кодексининг​​ 249 моддасига асосан тузилган рўйхат асосида​​ қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли ташкилотларнинг депозит хисоб ракамларига​​ утказилиб хисоблашилган​​ акциядорлар рўйхатидан чикарилиши тўғрисида​​ қарор​​ қабул қилинди.

Хурматли акциядорлар !

Йил ва ўтган йиллар учун хисобланган дивидент пулларининг уз вактида​​ тўланишини таъминлаш мақсадида жамият мулк шаклини ўзгартириб, масъулияти чекланган​​ жамият шаклида кайта ташкил қилиниши муносабати билан акциядорларнинг умумий​​ йиғилиши карори талабларини бажариш максадида белгиланган муддатларда жамият​​ бошқарувига ариза билан мурожаат қилишларини сўраймиз.

 

”Xorazm kafolat savdo” акциядорлик жамияти бошкаруви.