2020​​ йил​​ ​​ “​​ 22​​ ”​​ ​​ июл ​​ ​​ ​​ ​​ ​​ ​​ ​​ ​​ ​​​​ ​​  ​​ ​​ ​​ ​​ ​​ ​​ ​​ ​​ ​​ ​​ ​​ ​​ ​​​​  ​​ ​​ ​​ ​​ ​​ ​​ ​​ ​​ ​​ ​​ ​​​​ ​​  ​​ ​​ ​​ ​​​​ ​​  ​​   ​​ ​​ ​​ ​​ ​​ ​​ ​​ ​​ ​​ ​​​​  ​​ ​​​​ Урганч шаҳри

 

 

К У Н  ​​​​ Т А Р Т И Б И

1.​​ ​​ Жамият ижроия органи​​ директорининг 2019​​ йил якунлари ​​ бўйича​​ ҳисоботини​​ тинглаш.

2.​​ “Xorazm kafolat savdо”​​ акциядорлик ​​ жамияти ​​ директори​​ билан тузилган меҳнат шартномаси ​​ муддатини 2020​​ йил учун узайтириш масаласини кўриб чиқиш.

3.​​ 2019​​ йил якуни бўйича жамият акциядорлари умумий ​​ йиғилишини​​ ўтказиш жойи ​​ ва ​​ вақтини ​​ белгилаш.

4.​​ ​​ Акциядорларнинг​​ умумий ​​ йиғилиши​​ кун ​​ тартибини белгилаш.​​ 

5. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида ҳабар қилиш учун жамият акциядорлари реестрини шакллантириш санасини белгилаш.

6.​​ Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган​​ жамият акциядорларининг реестрини тузиш санасини белгилаш.

7. Акциядорларнинг ​​​​ умумий йиғилиши​​ ўтказилиши​​ ҳакида акциядорларга​​ ҳабар ​​ қилиш ​​ тартибини белгилаш.

8.​​ Акциядорларга ​​ тақдим​​ қилинадиган ахборотлар (Материаллар) рўйхатини тузиш.

9. Овоз ​​ бериш ​​ бюллетени шакли ва матнини ​​ тасдиқлаш.

 

ЭШИТИЛДИ: Мажлисни​​ “Xorazm kafolat savdо”​​ акциядорлик жамияти Кузатув Кенгаши​​ раиси​​ К.Бобожонов очиб, мажлис қатнашчиларини​​ мажлис кун тартибига киритилган масалалар билан таништириб​​ ўтди. 2019​​ йил якунланганлиги муносабати билан​​ “Xorazm kafolat savdо”​​ акциядорлик жамияти ижроия органи раҳбари Б.Норбаевнинг 2019​​ йил​​ ҳўжалик-молия фаолияти якунлари ва бизнес​​ -​​ режасининг бажарилиши тўғрисидаги​​ ҳисоботини​​ тинглаш,​​ ​​ жамият ​​ директори билан тузилган меҳнат шартномаси ​​ муддатини 2020​​ йил учун узайтириш масаласини кўриб чиқиш,​​ жамият умумий​​ йиғилишини​​ ўтказиш жойи ​​ ва ​​ вақтини белгилаш,​​ ​​ акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибини белгилаш,​​ ​​ акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида​​ акциядорларни​​ огоҳлантириш учун жамият акциядорлари реестрини тузиш санасини белгилаш,​​ акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган жамият​​ акциядорлари реестрини​​ тузиш санасини белгилаш,​​ акциядорлар ​​ умумий ​​ йиғилиши ​​ ўтказилиши​​ ҳақида акциядорларга ​​ ҳабар​​ қилиш ​​ тартибини ​​ белгилаш, акциядорларга тақдим ​​ қилинадиган ахборотлар (материаллар) рўйхатини ​​ тузиш,​​ овоз ​​ бериш ​​ бюллетенларининг​​ шакли ​​ ва матнини ​​ тасдиқлаб олиш​​ тўғрисида​​ сўз олиб борди.​​ 

Кун тартибидаги 1-масала юзасидан жамият​​ директори Б.Норбаевнинг​​ ҳисоботи эшитилди.(Ҳисобот илова қилинади.)

Йиғилиш​​ раиси​​ К.Бобожонов 2019​​ йилда амалга оширилган товар айланмалари, бизнес-режалари​​ ва​​ белгиланган соф фойда олиш режасининг​​ бажарилишини,​​ вилоят қишлоқ аҳолисини кундалик эҳтиёж товарлари билан таъминлашда​​ жамиятнинг​​ роли ошиб бораётганлиги, янги қурилиш ва соф фойда​​ олишда​​ ​​ имконият даражасида иш олиб борилаётганлиги тўғрисида тўхталиб,​​ жамият​​ директорининг​​ ҳисоботини​​ маъқуллаб,​​ жамият директори Б.Норбаев билан 2020​​ йилга меҳнат шартномаси муддатини узайтириш таклифини билдирди.

Сўзга чиққан Кузатув Кенгаши аъзоси​​ Ш.Матюсупов​​ “Xorazm kafolat savdо”​​ акциядорлик​​ жамиятнинг​​ 2019​​ йил якунлари бўйича​​ навбатдаги умумий йиғилишини​​ 2020​​ йил​​ 20​​ август​​ куни​​ ​​ ўтказишни ​​ таклиф қилди​​ ва​​ унга тайёргарлик кўриш юзасидан тубандаги ишларни амалга ошириш зарурлигини билдирди:

- қонунчилик асосида акциядорларга ​​ ҳабар бериш учун​​ депозитариядаги реестрини​​ қонунда белгиланганидек 30 кун олдин, яъни​​ 2020​​ йилнинг ​​ 22​​ июл ​​​​ ҳолатига ёпиш​​ лозимлигини;

- жамият акциядорларининг 2020​​ йил​​ 20​​ август​​ кунги навбатдаги умумий йиғилиши учун ​​ овоз бериш бюллетенининг ​​ матни ва шаклини келишиб олишни;

-​​ жамиятнинг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилиши​​ тўғрисидаги​​ ҳабарни​​ акциядорларнинг​​ умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида​​ 21​​ кундан кечиктирмай, лекин узоқи билан 30 кун олдин​​ Корпоратив ахборотнинг ягона парталида,​​ жамиятнинг веб-сайтида, оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш,​​ Республика ​​ Марказий депозитарийсидан (Тошкент шаҳри,​​ М.Улуғбек тумани, Мустақиллик шох кўча107​​ уй) жамият акциядорларига билдиришномалар етказиш учун акциядорлар реестрини​​ 22​​ июл​​ ҳолатига​​ ёпиб олиш ва акциядорлар йиғилишини​​ ўтказиш санаси белгиланиб,​​ йиғилиш ўтказиш​​ санасига 3 кун қолганда​​ 14​​ август​​ ҳолатига​​ акциядорларнинг​​ қайта рўйхатини олишни;

-​​ акциядорларнинг умумий йиғилиши​​ кун тартиби ва йиғилиш​​ ўтказилиши ҳакида акциядорларга ҳабар ​​ қилиш ​​ тартибини белгилашни;

- ​​ Акциядорларга ​​ тақдим қилинадиган ахборотлар (Материаллар) рўйхатини тузиш каби ишларни амалга ошириш зарурлигини билдирди.

Шундан кейин сўзга чиққан​​ жамият Кузатув Кенгаши аъзоси​​ Х.Давлатов​​ билдирилган таклифларни маъқуллаб кун тартибидаги таксимланадиган соф фойда тўғрисида тўхталиб,​​ олинган​​ ​​ 417,5​​ млн.​​ сўм фойдани​​ тубандагича таксимланишни таклиф​​ қилди:

- Жамият Низомига мувофиқ​​ олинган соф фойдадан:​​ 

- 5%​​ ни жамият захира фондига​​ ўтказиш;​​ 

-​​ 5​​ %​​ дан ​​ 10,0 фоизгачасини акциядорларга дивидент​​ сифатида​​ тўлашни;​​ 

-​​ қолган пул маблағларини​​ корхоналарнинг тақсимланмаган фойдаси сифатида шўъба​​ ва​​ унитар корхоналар балансида қолдиришни таклиф қилди.

Жамият Кузатув Кенгаши аъзолари​​ М.Матназаров,​​ Х.Давлетов,​​ Р.Жаббарганов​​ ва​​ ​​ А.Кутимовлар ​​​​ юқорида билдирилган таклифларни​​ қўллаб-қувватлаб, кун тартибига киритилган бошқа масалаларни​​ ҳам маъқулладилар.

Юқоридагиларни эшитиб,​​ Ўзбекистон Республикасининг​​ 2014​​ йил 6​​ майдаги​​ “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг​​ ҳуқуқларини​​ ҳимоя​​ қилиш тўғрисида”​​ ги​​ УРК ​​ № 370 сонли​​ Қонунининг​​ 75-моддасига,​​ шунингдек​​ “Xorazm kafolat savdо”​​ очиқ​​ акциядорлик жамияти​​ “Акциядорларнинг умумий йиғилишини​​ ўтказиш тўғрисида”​​ ги Низомининг 4.1 бандига ва ​​ жамиятнинг​​ “Кузатувчи​​ Кенгаш тўғрисида”​​ ги Низомининг 2-чи бандига асосланган​​ ҳолда​​ “Xorazm kafolat savdо” ​​​​ акциядорлик жамияти​​ Кузатув​​ Кенгаши​​ йиғилиши

 

ҚАРОР​​  ​​ ​​​​ ҚИЛАДИ:

 

1.​​ “Xorazm kafolat savdо” ​​​​ акциядорлик жамияти​​ директорининг 2019​​ йил якунлари бўйича​​ ҳисоботи ​​ қониқарли деб топилсин.

2.​​ “Xorazm kafolat savdо”​​ акциядорлик ​​ жамияти акциядорларининг 2019​​ йил якунларига бағишланган навбатдаги умумий йиғилиши кун тартибига киритилган жамият ижроия органи​​ директори​​ Б.И.Норбаев​​ билан тузилган меҳнат шартномаси муддатини 2020​​ йил учун узайтиришга розилик​​ берилсин.

3. Жамият Кузатув Кенгашининг​​ қабул қилган​​ қарорлари ​​ жамият акциядорларининг умумий йиғилиши​​ муҳокамасига​​ тақдим қилинсин.​​ 

4.​​ “Xorazm kafolat savdо”​​ акциядорлик жамиятининг 2019​​ йил якунлари бўйича ​​ умумий йиғилиши ​​ Урганч шаҳар​​ А.Темур​​ кўчаси,​​ 77​​ -​​ уй,​​ “Xorazm kafolat savdо”​​ ​​ акциядорлик ​​​​ жамиятининг маъмурий биносида ​​ 2020​​ йилнинг​​ 20​​ август​​ ​​ куни соат 10-00 да ўтказилсин.

5.​​ “Xorazm kafolat savdо”​​ акциядорлик жамияти умумий йиғилишининг​​ кун тартиби​​ қуйидагича тасдиқлансин.

5.1​​ “Xorazm kafolat savdо”​​ акциядорлик жамиятининг 2019​​ йил якуни бўйича ​​ жамият ​​ ижроия органи​​ ​​ директорининг​​ ҳисоботи​​ ​​ ва бизнес​​ - ​​​​ режа​​ кўрсаткичларининг​​ бажарилиши;

5.2.​​ Жамият ​​ ижроия органи​​ директорининг ​​ меҳнат шартномаси​​ муддатини ​​ узайтириш​​ масаласи;​​ 

5.3.​​ Кузатув​​ Кенгаши​​ ҳисоботи ва унинг​​ ўтказган йиғилиш қарорларини тасдиқлаш;

5.4.​​ Кузатув Кенгаши аъзолари​​ таркибини ​​ қайта ​​ сайлаш;​​ 

5.5.​​ Тафтиш комиссиясининг​​ ҳисоботи ва унинг таркибини​​ қайта сайлаш;​​ 

5.6.​​ 2019​​ йил якунлари бўйича аудиторлик текшируви​​ ҳулосасини кўриб ​​ чиқиш;

5.7.​​ 2020​​ йил учун жамият аудиторини тасдиқлаш​​ ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдорининг чегарасини белгилаш;​​ 

5.8.​​ ​​ Жамиятнинг 2019​​ йил якунлари бўйича молиявий​​ ҳисоботларини тасдиқлаш;

5.9.​​ 2019​​ йил якуни бўйича акциядорларга​​ дивидиент​​ миқдори,​​ тўлаш тартиби ва муддатини белгилаш, шунингдек​​ ​​ фондларнинг ташкил​​ қилиниши​​ тўғрисида;

5.10.​​ ​​ Жамиятнинг 2020​​ йил учун бизнес-режасини тасдиқлаш;

5.11.​​ Жамият акциядорларига дивидиент тўловларидан бўлган қарздорликлар​​ тўғрисида;​​ 

5.12. ​​​​ Жамият Кузатув Кенгаши раиси ва аъзолари хизматига рағбатлантиришни белгилаш;

6. Жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши​​ ўтказилиши муносабати билан,​​ белгиланган​​ қонунчилик асосида акциядорларнинг депозитариядаги реестри​​ акциядорларга ҳабар қилиш учун​​ ​​ 2020​​ йилнинг​​ 22​​ июл ​​​​ ​​ ҳолатига ёпилсин​​ ва йиғилиш ўтказилишидан 3 кун олдин​​ 14​​ август​​ йиғилишда қатнашадиган акциядорлар реестри тайёрлатиб олинсин.

7.Жамият акциядорларининг 2020​​ йил​​ 20​​ август​​ кунги навбатдаги умумий йиғилиши учун ​​ овоз бериш бюллетенининг ​​ матни ва шакли ​​ 1-​​ ​​ ва 2-​​ иловага мувофиқ​​ тасдиқлансин.

8.Жамият​​ Кузатув​​ Кенгаши аъзоси​​ Х.Сиддиқовга жамиятнинг​​ навбатдаги умумий йиғилиши​​ ўтказилиши тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали эълонлар чоп эттириш,​​ Республика ​​ Марказий депозитарийсидан (Тошкент шаҳри,​​ М.Улуғбек тумани, Мустақиллик шох кўча107​​ уй) жамият​​ акциядорларига​​ ҳабарномалар етказиш учун акциядорлар реестрини​​ 22​​ июл​​ ҳолатига​​ ёпиб олиш ва акциядорлар йиғилиши​​ ўтказиш санаси белгиланиб,​​ йиғилиш ўтказиш​​ санасига 3 кун​​ қолганда​​ яъни​​ 14​​ август​​ ҳолатига​​ акциядорларнинг​​ қайта рўйхатини олиш, акциядорларга ​​ умумий йиғилиш ўтказилиши ҳакида ҳабар ​​ қилиш ​​ тартибини белгилаш ва акциядорларга ​​ тақдим қилинадиган ахборотлар (материаллар) рўйхатини тузиш вазифалари топширилсин.

9.​​ Жамият​​ умумий йиғилишига​​ соф фойда​​ ҳисобидан акциядорларга​​ 5​​ % дан​​ 10​​ % гача дивидиент тўлаш,​​ жамият​​ Низомига мувофиқ​​ жамиятнинг захира фондига​​ 5​​ %​​ ўтказиш​​ ва қолган пул маблағларини жамият шўъба​​ ва унитар​​ корхоналарининг​​ жамғарилган​​ фойдаси сифатида корхоналар балансида қолдириш тўғрисида умумий йиғилишга таклиф киритилсин.

10. Мазкур йиғилиш​​ қарори​​ талаблари бажарилишини​​ ​​ ташкиллаштириш​​ жамият​​ Кузатув​​ Кенгаши аъзолари​​ Р.Жаббарганов,​​ Х.Давлатов ва​​ Х.Сиддиков​​ шунингдек жамият ижроия органи раиси ​​​​ Б.Норбаев​​ ва​​ жамият бош​​ ҳисобчиси Р.​​ Каримкулиевлар зиммасига юклатилсин.​​ 

 ​​ ​​ ​​ ​​ ​​ ​​ ​​ ​​ ​​ ​​ ​​ ​​ ​​ ​​ ​​ ​​ ​​ ​​ ​​ ​​ ​​ ​​ ​​ ​​​​