“XORAZM KAFOLAT​​ SAVDO” акциядорлик жамияти ​​ “Хоразмматлуботсавдо” очиқ акциядорлик жамияти акциядорларининг 2011​​ йил 25 июн умумий йиғилиш қарорига асосан унинг ҳуқуқий вориси сифатида​​ қайта ташкил қилинган.

Жамиятнинг асосий мақсади жамият аъзоларининг (акциядорларнинг) иқтисодий ижтимоий талабларини қондириш, савдо, умумий овқатланиш, ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш мақсадида замонавий ​​ техника воситалари билан таъминлаш, аҳолига​​ транспорт хизмати кўрсатишни ривожлантириш, қишлоқ хўжалигида ​​ маҳсулотлар ва хизматларнинг сифатини ошириш, Ўзбекистон Республикаси иктисодий бозорини вужудга келишини жадаллаштириш хўжалик фаолиятида фойда олишдир.

Жамият фаолиятининг мақсади ва асосий вазифалари қуйидагилар;

* Аҳолини халқ истеъмоли товарлари билан таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, қайта ишлаш, халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқариш ва сотиш тизимини ривожлантириш;

* ​​ Қишлоқ савдосини яхшилаш мақсадида тасарруфдаги шўъба корхоналари ва бошқа корхона ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш, мулкчилик шаклидан катъий назар ​​ уларга шартнома шартларида савдо воситачилик ва маркетинг хизматлари кўрсатиш;

* ​​ Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тайёрлаш, деҳқон-фермер хўжаликларидан​​ ўзаро келишув (шартнома) асосида маҳсулотлар қабул қилиб олиш ва уларни қайта ишлаб сотишни ташкил этиш;

* ​​ Қишлоқ жойларида савдони ривожлантириш билан бир қаторда тайёрлов ва қайта ишлаш корхоналарининг экспорт имкониятларини кенгайтириш, ташқи савдо алоқаларини​​ ривожлантириш, чет эл мамлакатларида савдо уйлари, филиаллар ва ваколатхоналарни очиш;

* ​​ Товарларнинг экспорт имкониятларини кенгайтириш, ташқи савдо алоқаларини ривожлантириш, чет давлатларда савдо уйлари ва ваколатхоналарини очиш;

* ​​ Халқ истеъмоли моллари билан чакана ва улгуржи савдо қилиш;

* ​​ Маркетинг, лизинг хизматини амалга ошириш, тижорат воситачилик савдоси билан шуғулланиш, аҳолига пуллик хизмати кўрсатиш, транспорт хизмати, мехмонхона, туризм, қурилиш ва реклама фаолияти билан шуғулланиш:

* ​​ Умумий овқатланиш хизматини кенг жорий этиш

* ​​ Замон талабларига мос ва хос савдо шахобчаларини (жумладан дўкон, рестаран, кафе, бар, чайхона,кичик ишлаб чиқариш цехларини) қуриб ишга тушириш;

* ​​ Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, чорва молларини ​​ (қўй эчки, чўчқа йирик шохли қора моллар, парранда, балиқ, асаларилар) ​​ асраш ва боқиб улардан маҳсулот олиш, сотиш ва қайта ишлаш;

* ​​ Фермер, дехқон хўжаликлари ва аҳолини минерал ўғит ва биоўғит маҳсулотлари билан улгуржи, чакана савдони ташкил этиш.