2016 йил  14 май куни соат 10-00 да Урганч шаҳар А.Темур кўчаси 77 уйда “Xorazm  kafolat  savdo” акциядорлик жамияти биносида акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши ўтказилади.

К У Н    Т А Р Т И Б И

1 “Xorazm kafolat savdо” акциядорлик жамиятининг 2015 йил якуни бўйича  жамият  ижроия органи  директорининг ҳисоботи  ва бизнес –  режа кўрсаткичларининг бажарилиши.

  1. Жамият ижроия органи директорининг меҳнат шартномаси муддатини  узайтириш масаласи.
  2. Кузатув Кенгаши ҳисоботи ва унинг ўтказган йиғилиш қарорларини тасдиқлаш
  3. Кузатув Кенгаши аъзолари таркибини қайта сайлаш.
  4. Тафтиш комиссиясининг ҳисоботи ва унинг таркибини қайта сайлаш.
  5. 2015 йил якунлари бўйича аудиторлик текшируви ҳулосасини кўриб чиқиш.
  6. 2016 йил учун жамият аудиторини тасдиқлаш ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдорининг чегарасини белгилаш.
  7. Жамиятнинг 2015 йил якунлари бўйича молиявий ҳисоботларини тасдиқлаш.
  8. 2015 йил якуни бўйича акциядорларга дивидент миқдори, тўлаш тартиби ва муддатини белгилаш, шунингдек фондларнинг ташкил қилиниши тўғрисида.
  9. Жамиятнинг 2016 йил учун бизнес-режасини тасдиқлаш.
  10. Жамият акциядорларига дивидиент тўловларидан бўлган қарздорликлар тўғрисида.
  11. Жамият Кузатув Кенгаши раиси ва аъзолари хизматига рағбатлантиришни белгилаш.
  12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги 2015 йил 21 декабр ПК-2454 сон қарори билан белгиланган устав капиталидаги 15% акцияларни хорижий инвесторларга сотилишини таъминлаш учун жамият Устав фондини ошириш ва сотувга чиқариладиган акцияларни нархини белгилаш тўғрисида.

14.Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқариш кодекси ва кодекс Низомларини тасдиқлаш тўғрисида.

Умумий йиғилишга акциядорлар паспорт билан, вакилларнинг эса паспорт ва наториал тасдиқланган ишончнома билан келишлари сўралади.

Акциядорларни рўйхатдан ўтказиш соат 9-00 да бошланади.

 

Акциядорлар реестри ёпиладиган сана: 2016 йил 14 апрел ва 2016 йил 10 май

АСОС: Жамият Кузатув Кенгашининг 2016 йил  11 апрел 7 – сон йиғилиш қарори