2017 йил  24 июн куни соат 10-00 да Урганч шаҳар А.Темур кўчаси 77 уйда “Xorazm  kafolat  savdo” акциядорлик жамияти биносида акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши ўтказилади.

К У Н    Т А Р Т И Б И

1 “Xorazm kafolat savdо” акциядорлик жамиятининг 2016 йил якуни бўйича  жамият  ижроия органи  директорининг ҳисоботи  ва бизнес –  режа кўрсаткичларининг бажарилиши.

  1. Жамият ижроия органи директорининг меҳнат шартномаси муддатини  узайтириш масаласи.
  2. Кузатув Кенгаши ҳисоботи ва унинг ўтказган йиғилиш қарорларини тасдиқлаш
  3. Кузатув Кенгаши аъзолари таркибини қайта сайлаш.
  4. Тафтиш комиссиясининг ҳисоботи ва унинг таркибини қайта сайлаш.
  5. 2016 йил якунлари бўйича аудиторлик текшируви ҳулосасини кўриб чиқиш.
  6. 2017 йил учун жамият аудиторини тасдиқлаш ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдорининг чегарасини белгилаш.
  7. Жамиятнинг 2016 йил якунлари бўйича молиявий ҳисоботларини тасдиқлаш.
  8. 2016 йил якуни бўйича акциядорларга дивидент миқдори, тўлаш тартиби ва муддатини белгилаш, шунингдек фондларнинг ташкил қилиниши тўғрисида.
  9. Жамиятнинг 2017 йил учун бизнес-режасини тасдиқлаш.
  10. Жамият акциядорларига дивидиент тўловларидан бўлган қарздорликлар тўғрисида.
  11. Жамият Кузатув Кенгаши раиси ва аъзолари хизматига рағбатлантиришни белгилаш.
  12. Жамиятни 2016 йил 16 декабрда бўлиб ўтган навбатдан ташқари умумий йиғилиш қарорида белгиланган жамиятни мулк шаклини бошқа ташкилий ҳуқуқий шаклга ўзгартириб, масъулияти чекланган жамият шаклида қайда ташкил этиш бўйича жамият томонидан олиб борилаётган ишлар ва қарор ижросини таъминлаш бўйича таклифлар тўғрисида.

Умумий йиғилишга акциядорлар паспорт билан, вакилларнинг эса паспорт ва наториал тасдиқланган ишончнома билан келишлари сўралади.

Акциядорларни рўйхатдан ўтказиш соат 9-00 да бошланади.

 

Акциядорлар реестри ёпиладиган сана: 2017 йил 24 май ва 2017 йил 20 июн

АСОС: Жамият Кузатув Кенгашининг 2017 йил  23 май 18 – сон йиғилиш қарори