Диққат ! Диққат !  Диққат !

 Барча хорижий сармоядорлар диққатига !

“Xorazm kafolat savdо” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 21 декабр 2454 сонли қарорига асосан жамият Низом фондини 15 % ошириб 108443 дана акцияни бир донаси 8600 сўмдан сотувга қўйишга қарор  қилди.

Шошилинг, имкониятингизни қўлдан бой берманг.

 Мурожаат учун телефонлар:

 “Xorazm kafolat savdо” АЖ

Тел:  (8362) 2288600, 2288468,

Эл. почта: kafolat-savdо@mail.ru ,

Веб-сайт:  Xorazm-kafolat-savdо.uz

 


  1. “Xorazm kafolat savdо” акциядорлик жамияти фаолиятининг

предмети ва мақсади.

 

“Xorazm kafolat savdо” акциядорлик жамияти хўжалик юритиш ҳуқуқига асосланган жамият сифатида тижорат, хўжалик ва бошқа ҳар қандай қонунда тақиқланмаган фаолиятларни амалга ошириш учун ташкил топган хўжалик юритувчи субъектдир.

Жамият, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил  24 апрелдаги ПФ 4720 сонли фармони Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2015 йил 21 декабр  ПК -2454 сон қарори ва уларга мувофиқ тасдиқланган жамият Устави ҳамда амалдаги қонунчилик ва қонун ости ҳужжатларига  асосан фаолият кўрсатади.

Акциядорлик жамияти хўжалик фаолиятини хўжалик ҳисоби ва ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш принципларидан фойдаланиш, жамият акциядорлари ва меҳнат жамоасининг моддий ҳамда ижтимоий эхтиёжларини қондириш мақсадида амалга оширади.

 

 Кўзланган мақсадга мувофиқ қуйидагиларни амалга оширади:

 

  1. Жамиятнинг асосий мақсади жамият аъзоларининг (акциядорларнинг) иқтисодий ижтимоий талабларини қондириш, савдо, умумий овқатланиш, ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш мақсадида замонавий техника воситалари билан таъминлаш, аҳолига транспорт хизмати кўрсатишни ривожлантириш, қишлоқ хўжалигида маҳсулотлар ва хизматларнинг сифатини ошириш, Ўзбекистон Республикаси иктисодий бозорини вужудга келишини жадаллаштириш хўжалик фаолиятида фойда олишдир.
  2. Жамият фаолиятининг мақсади ва асосий вазифалари қуйидагилар;

* Аҳолини халқ истеъмоли товарлари билан таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, қайта ишлаш, халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқариш ва сотиш тизимини ривожлантириш;

*  Қишлоқ савдосини яхшилаш мақсадида тасарруфдаги шўъба корхоналари ва бошқа корхона ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш, мулкчилик шаклидан катъий назар  уларга шартнома шартларида савдо воситачилик ва маркетинг хизматлари кўрсатиш;

*  Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тайёрлаш, деҳқон-фермер хўжаликларидан ўзаро келишув (шартнома) асосида маҳсулотлар қабул қилиб олиш ва уларни қайта ишлаб сотишни ташкил этиш;

*  Қишлоқ жойларида савдони ривожлантириш билан бир қаторда тайёрлов ва қайта ишлаш корхоналарининг экспорт имкониятларини кенгайтириш, ташқи савдо алоқаларини ривожлантириш, чет эл мамлакатларида савдо уйлари, филиаллар ва ваколатхоналарни очиш;

*  Товарларнинг экспорт имкониятларини кенгайтириш, ташқи савдо алоқаларини ривожлантириш, чет давлатларда савдо уйлари ва ваколатхоналарини очиш;

*  Халқ истеъмоли моллари билан чакана ва улгуржи савдо қилиш;

*  Маркетинг, лизинг хизматини амалга ошириш, тижорат воситачилик савдоси билан шуғулланиш, аҳолига пуллик хизмати кўрсатиш, транспорт хизмати, мехмонхона, туризм, қурилиш ва реклама фаолияти билан шуғулланиш:

*  Умумий овқатланиш хизматини кенг жорий этиш

*  Замон талабларига мос ва хос савдо шахобчаларини (жумладан дўкон, рестаран, кафе, бар, чайхона,кичик ишлаб чиқариш цехларини) қуриб ишга тушириш;

*  Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, чорва молларини  (қўй эчки, чўчқа йирик шохли қора моллар, парранда, балиқ, асаларилар)  асраш ва боқиб улардан маҳсулот олиш, сотиш ва қайта ишлаш;

*  Фермер, дехқон хўжаликлари ва аҳолини минерал ўғит ва биоўғит маҳсулотлари билан улгуржи, чакана савдони ташкил этиш;

  1. Ўзбекистон Республикаси, чет эл давлатлари, жумладан МДХ давлатлари қонунларига зид бўлмайдиган ва фойда оладиган бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш .

4.Жамият Юқорида қайд қилинган фаолият турларини қонунда белгиланган тартибда амалга оширади. Рухсатнома талаб қилинган фаолият турлари РУХСАТНОМА олгандан кейин амалга оширилади.

3.“Xorazm kafolat savdо” акциядорлик жамиятининг барпо

этилиши тарихи ва ривожланиш стратегияси

“Xorazm kafolat savdо” акциядорлик жамияти 2003 йил 30 декабр 512-Х сонли “Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб қувватлаш Давлат Кумитаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармасининг буйруқи билан ташкил топган. Акциядорлик жамияти Урганч шаҳар ҳокимининг 2004 йил 19 январ 381- сонли қарорига асосан Давлат рўйхатидан ўтказилган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки кумитасининг Хоразм вилоят бошқармасининг 2005 йил 10 январ 512-х сонли фармойишига асосан 101-сонли мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи Давлат ордери берилган бўлиб, жамиятнинг  устав жамғармаси 61267,7 минг сўм миқдорда белгиланган.

Жамият акциядорларининг 2012 йил 14 сентябрдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиши қарорига мувофиқ Урганч шаҳар ҳокимлиги  рўйхатдан ўтказиш инспекциясининг 690-сон қарори билан жамият Низом фонди 1838031,0 минг минг сўм қилиб қайта рўйхатдан ўтказилган 612677 дона акцияни наминал қиймати 3000 сўм қилиб тасдиқланган.

2014 йил 27 июнда бўлиб  ўтган акциядорларнинг умумий йиғилиш қарорига мувофиқ жамият Низом фонди 2634511,1 минг сўм қилиб тасдиқланиб Урганч шаҳар инспекциясини 11 июл 2014 йил  589 сон қарори билан қайта рўйхатдан ўтказилган.

2016 йил 14 май бўлиб ўтган  акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишида жамиятни Низом фонди 3100816,0 минг сўм қилиб белгиланиб, Низом фондини ошган 15 % чет эл инвесторларига сотиш бўйича қарор қабул қилиб жамиятни Низоми қайта ўзгаришлар билан Урганч шаҳар ҳокимлиги хузуридаги инспекция томонидан 2016 йил 24 май  481 қарор билан қайта рўйхатдан ўтказилган.

Безымянный

“Xorazm  kafolat  savdo”  акциядорлик жамияти хўжалик корхоналари рўйхати:

 

 

Филиал номи

 

 

Филиал раҳбари

 

Манзили

 

телефон

 

иш тартиби

“Гурлансавдо” шўъба корхонаси

 

Алимов Шериммат Нуриллаевич Гурлан тумани Мустақиллик кўча 34 уй 998956062360 ҳафтада 5 кун соат 9-00 дан 18-00 гача
Гурлан умумий овқатланиш унитар корхонаси директори Хусаинов Жумабой Гурлан тумани П.Махмуд кўча 118 уй +998932846047 ҳафтада 5 кун соат 9-00 дан 18-00 гача
Гурлан озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш унитар корхонаси директори Тураев Баходир Гурлан тумани  Мангит кўча 5 уй +998977371201 ҳафтада 5 кун соат 9-00 дан 18-00 гача
Гурлан савдо ишлаб чиқариш унитар корхонаси директори Бобожонов Жуманазар Ражапович Гурлан тумани Мустақиллик кўча 34 уй +998941100204 ҳафтада 5 кун соат 9-00 дан 18-00 гача
Гурлан махсус савдо унитар корхонаси Янгибоев Ислом Мадаминович   +998905574097 ҳафтада 5 кун соат 9-00 дан 18-00 гача
“Моноқсавдо” шўъба корхонаси Отажанов Бахтиёр Рузимбаевич Шовот тумани  “Чўқли” қишлоғи +998919997846 ҳафтада 5 кун соат 9-00 дан 18-00 гача
“Қўшкўпирсавдо” шўъба корхонаси Рахимов Шавкат Қўшкўпир тумани Ш.Рашидов кўча 94 уй +998904389770 ҳафтада 5 кун соат 9-00 дан 18-00 гача
Қўшкўпир умумий овқатланиш унитар корхонаси Бабажанов Эргашбой Эркинович Қўшкўпир тумани Ш.Рашидов кўча 33 уй +998912759956 ҳафтада 5 кун соат 9-00 дан 18-00 гача
Қўшкўпир махсус савдо унитар корхонаси Якубова Зумрад Мақсутбаевна Қўшкўпир тумани  Ш.Рашидов кўча 58 уй 998937555179 ҳафтада 5 кун соат 9-00 дан 18-00 гача
“Қўшкўпир нон” шўъба корхонаси Матмуратова Замира  Рахимкулиевна Қўшкўпир тумани Ш.Рашидов кўча 76 уй 606-62-91 ҳафтада 5 кун соат 9-00 дан 18-00 гача
“Қўшкўпиртайёрловсавдо” шўъба корхонаси Абдуллаев Атахан  Юлдашевич Қўшкўпир тумани Ғозовот қишлоғи Чангли маҳалласи +998937427927 ҳафтада 5 кун соат 9-00 дан 18-00 гача
“Урганчсавдо” шўъба корхонаси Хаитбаев Тахир Урунович Урганч тумани МТС поселкаси 797-01-27 ҳафтада 5 кун соат 9-00 дан 18-00 гача
Урганч умумий овқатланиш унитар корхонаси Ражапов Бекберган  Машарипович Урганч тумани Мустақиллик кўча 3 уй +998914209559 ҳафтада 5 кун соат 9-00 дан 18-00 гача
Урганч махсус савдо унитар корхонаси Таджиев Исмоил Урганч тумани МТС поселкаси +998905570225 ҳафтада 5 кун соат 9-00 дан 18-00 гача
“Ахмаджон Якубов Гулшани”

оромгохи шўъба корхонаси

Жаббарганов Анвар Рустамович Урганч тумани “Қорамон” қишлоғи +998934679230 ҳафтада 5 кун соат 9-00 дан 18-00 гача
“Янгиариқсавдо” шўъба

корхонаси

Машарипов Қувондиқ Рустамович Янгиариқ тумани Мустақиллик кўча 78 уй +998975108077 ҳафтада 5 кун соат 9-00 дан 18-00 гача
“Янгиариқ Ошпаз” унитар

корхонаси

Шаропов Шаропаддин Янгиариқ тумани  Мустақиллик кўча 78 уй +998943197841 ҳафтада 5 кун соат 9-00 дан 18-00 гача
Янгиариқ махсус савдо унитар

корхонаси

Қўчқаров Эрали Матёқубович Янгиариқ тумани Мустақиллик кўча 78 уй 606-44-51 ҳафтада 5 кун соат 9-00 дан 18-00 гача
“Янгиариқ Машъал савдо” шўъба корхонаси Бабажанов Арслонбек Камилович Янгиариқ тумани “Остона” қишлоғи +998942399147 ҳафтада 5 кун соат 9-00 дан 18-00 гача
“Хазораспсавдо” шўъба корхонаси Матмуратов Бегназар Садуллаевич Хазорасп тумани М.Улуғбек кўча 1 уй +998932810002 ҳафтада 5 кун соат 9-00 дан 18-00 гача
Хазорасп умумий овқатланиш унитар корхонаси Шихов Камулжон Сатимович Хазорасп тумани М.Улуғбек кўча 1 уй +998937447239 ҳафтада 5 кун соат 9-00 дан 18-00 гача
Хазорасп озиқ овқат махсулот-лари ишлаб чиқариш  унитар корхонаси Саидов Икром  Рахимович Хазорасп тумани Олмазор кўча 1 уй +998905793755 ҳафтада 5 кун соат 9-00 дан 18-00 гача
“Питнаксавдо” шўъба корхонаси Яхшибаев Султанбой Қаландарович Питнак шахри, Питнак қишлоғи  Саёпир махалласи +998943412558 ҳафтада 5 кун соат 9-00 дан 18-00 гача
“Тупроққалъа кафолат савдо шўъба корхонаси Жуманазаров Олим Сатимович Тупроққалъа массиви +998942351234 ҳафтада 5 кун соат 9-00 дан 18-00 гача
Янгибозор озиқ-овқат ишлаб чиқариш ва сотиш шўъба корхонаси Рахимов Фарход Эгамберганович Янгибозор тумани Худойберганов кўча 12 уй +998914211505 ҳафтада 5 кун соат 9-00 дан 18-00 гача
Янгибозор умумий овқатланиш шўъба корхонаси Ахмедов Шерипбой Яйилганович Янгибозор тумани 5- турар жой +998914209141 ҳафтада 5 кун соат 9-00 дан 18-00 гача
“Хивашаҳарсавдо” шўъба корхонаси Матрасулов Бахтиёр Исмаилович Хива шаҳри “Мажидий кўча 5 уй -998912793301 ҳафтада 5 кун соат 9-00 дан 18-00 гача
Хива “Ошпаз” унитар корхонаси Жуманиязов Шакир Хива шаҳри  Н.Кубро кўча 14 уй 438-00-36 ҳафтада 5 кун соат 9-00 дан 18-00 гача
“PEARL KHIVA” унитар корхонаси Исмаилов Қахрамон Бахтиярович Хива шаҳри Мажидий кўча 5 уй +998907137773 ҳафтада 5 кун соат 9-00 дан 18-00 гача
“Хонқа кафолат савдо” шўъба корхонаси Сапаев  Имомаддин  Коландарович Хонқа тумани Усмон Юсупов кўча 2 уй +998977905800 ҳафтада 5 кун соат 9-00 дан 18-00 гача

 

 

  1. “XORAZM KAFOLAT SAVDO”  АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ РАХБАРИЯТИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ

 

Директор: Норбаев Баходир Искандарович

 

Тел. Факс: Қабулхона  22-8-88-35

 

Қабул куни:        Душанба, пайшанба 16-00 дан 18-00 гача

 

Директор ўринбосари:  ПИРМЕТОВ ФАРХОД ГАНДЖАЕВИЧ

 

Вазифалари: Маркетинг, савдони ташкил этиш, ташқи иқтисодий алоқалар, умумий овқатланиш, тайёрлов ва ишлаб чиқариш фаолиятини бошқариш ва назорат қилиш

 

Тел:  22-8-88-98

 

Қабул куни:  Пайшанба, жума 16-00 дан 18-00 гача

 

Бош мухосиб, иқтисодиёт бошқармаси бошлиғи: – Каримкулиев Рустам ххх

 

Тел:  22-8-84-68

 

 

 

6 Маслахат органлари

 

Ташкил этилмаган

 

 

 

  1. Хизмат турлари

 

  • Вилоят аҳолисини халқ истеъмоли товарлари билан таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш,  қайта ишлаш, халқ истеъмоли товарларини ишлаб чиқариш ва сотиш тизимини ривожлантириш;
  • – қишлоқ савдосини яхшилаш мақсадида тасарруфдаги шўъба, унитар корхоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, мулкчилик шаклидан қатъий назар уларга шартнома асосида савдо воситачилик ва маркетинг хизматлари кўрсатиш;
  • Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, дехқон фермер хўжаликларидан ўзаро келишув (шартнома) асосида маҳсулотлар қабул қилиб олиш ва қайта ишлаб сотишни ташкил этиш;
  • Қишлоқ жойларида савдони ривожлантириш билан бир қаторда тайёрлов ва қайта ишлаш корхоналарининг экспорт имкониятларини кенгайтириш, ташқи савдо алоқаларини ривожлантириш, чет эл мамлакатларида савдо уйлари, филиаллар ва ваколатхоналарни очиш;
  • Халқ истеъмоли товарлари билан чакана ва улгуржи савдо қилиш;
  • Маркетинг, лизинг хизматларини амалга ошириш, тижорат, воситачилик савдоси билан шуғулланиш, аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш;
  • Умумий овқатланиш, чорвачилик, халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқариш, сотиш, қурилиш, транспорт хизмати кўрсатиш, дехқон-фермер хўжаликлари ва аҳолини минерал ўғит билан таъминлашни ташкил этиш.

 

  1. Асосий кўрсаткичлар

 

  • 2015 йилда амалга оширилган умумий товар айланмаси 35196300,0 минг сўмни ташкил қилди, бизнес-режа 115,4 % бажарилди;
  • 2015 йилда барча соҳалардан олинган тақсимланадиган соф фойда 783966,0 минг сўмни ташкил қилди; бизнес -режа 102,6 % га бажарилди.
  • Олинган соф фойда жамият акциядорларининг 2016 йил 14 майда бўлиб ўтган йиғилишида тубандагича тақсимланди:

Жамият захира фондини оширишга 5 % 39198,3 минг сўм.

 

Акциядорларга дивидент тўловларини амалга ошириш учун 20 % 156793,2 минг сўм, ёки бир дона акцияга 255 сўм 91 тийин.

Жамият Кузатув Кенгаши аъзоларини рағбатлантириш учун 13545, 0 минг сўм

 

Қолган 574429,5 минг сўм жамият шўъба ва унитар корхоналарини жамғарилган фойдасига йўналтирилиб умумий йиғилиш қарори билан тасдиқланган бизнес-режада белгиланган тадбирларни амалга оширишга йўналтирилган.

 

  1. Янгиликлар

 

“Xorazm  kafolat  savdo”  акциядорлик жамиятини навбатдаги умумий йиғилиши 2016 йил 14 май соат 10-00 да бўлиб ўтди.  

 

Умумий йиғилишда кўрилган  масалалар бўйича қабул қилинган қарорлар:

 

– Соноқ комиссиясини 2016 йил 14 май 1-сон баёни қарорига асосан йиғилиш кворуми 57,96 % ни ташкил қилиб ваколатли ҳисобланган.

– Соноқ комиссиясини 2016 йил 14 май 2-сон баёни қарорига асосан умумий йиғилиш кун тартибидаги масалалар бўйича тубандагича қарор қабул қилинган:

 

  1. “Xorazm kafolat savdо” акциядорлик жамияти ижроия органи номидан жамият бошқаруви раиси Б.Норбаевнинг 2015 йилдаги хўжалик юритиш ва жамият иқтисодиётини бошқаришдаги ҳамда ўтган йилга беглиганлан бизнес-режа кўрсаткичларини бажариш юзасидан ҳисоботи қониқарли деб топилсин .

2.Йиғилиш ишида қатнашаётган акциядорларнинг талаб ва  таклифларини инобатга олган ҳолда “Xorazm kafolat savdо” акциядорлик жамияти  ижроия органи яккабошчилик асосида иш юритувчи директори Баходир Искандарович Норбаевнинг меҳнат шартномаси муддати яна бир йил муддатга узайтирилсин ва у билан ишга ёллаш тўғрисидаги меҳнат шартномаси тузилсин..

  1. “Xorazm kafolat savdо” акциядорлик жамияти Кузатув Кенгашининг 2015 йилги ҳисоботи ва 2015 йил мобайнида қабул қилган 25 та йиғилиш баёни қарорлари тасдиқлансин.                                                                                                              
  2. Билдирилган таклиф ва ўтказилган овоз бериш натижаларига кўра “Xorazm kafolat savdо” акциядорлик жамияти  Кузатув Кенгаши аъзолари таркиби 9 кишидан иборат қилиб қуйидагича тасдиклансин.

 

Кузатув Кенгаши аъзолари Куммулятив овозлар сони
 Матназаров Мансур 370690      овоз
 Бабажанов Комил 395372      овоз
 Давлетов Хаитбой 343568      овоз
 Матюсупов Шавкат 351928      овоз
 Раззаков Мансур 343563      овоз
 Ибрагимов Бахтиёр 339840      овоз
 Жаббарганов Рустам 336856       овоз
 Сиддиқов Ҳушнуд 343018       овоз
 Кутимов Атаназар 313831       овоз

ИЗОХ: Жамият Кузатув Кенгаши таркибига корпоратив бошқарув кодекси ва ички назорат Низоми талаблари асосида сайлашга таклиф қилинган аъзо йиғилишда қатнашган акциядорларни кам овозини олганлиги сабабли Кузатув кенгаши таркибига сайланмасдан қолди.

  1. “Xorazm kafolat savdо” очиқ акциядорлик жамияти тафтиш комиссиясининг 2015 йилги хўжалик молия фаолиятининг натижалари юзасидан тайёрланган ва акциядорларга ўқиб эшиттирилган ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин ва тасдиқлансин.

Ўтказилган овоз бериш натижаларига асосан “Xorazm kafolat savdо” акциядорлик жамияти тафтиш комиссияси аъзолари таркиби 3 кишидан иборат қилиб куйидагича тасдиклансин.

Ваисов Закиржон       –  нафақахўр    100,0 % овоз

Шарипова Айша        –  нафақахўр     100,0 %     овоз

Қошназаров Атабек   –  нафақахўр     100,0 % овоз билан маъқулланди.

  1. 2015 молия хўжалик йили бўйича жамият аудиторлик текшируви Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2008 йил 20 феврал АФ 00596 сон махсус лицензиясига эга бўлган “UHY Tosnkent” МЧЖ шаклидаги аудиторлик ташкилоти билан 01 март 2016 йилда тузилган 10 – сон шартномага асосан жамият бошқаруви ва унинг таркибидаги шўъба ва унитар корхоналарда аудиторлик текшируви ўтказилганлигини, текширув натижалари бўйича корхоналар молиявий ҳисоботлари уларнинг молиявий аҳволини ҳаққоний акс эттирганлигини ва хўжалик юритувчи субъектларнинг амалга оширган молиявий ва хўжалик операциялари Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида” ги қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ эканлиги тўғрисидаги ҳулосаси маълумот учун қабул қилинсин ва тасдиқлансин.
  2. 2016 йил жамият фаолияти бўйича аудиторлик текшируви ўтказиш учун аудиторлик ташкилоти қилиб “UHY Tohskent” МЧЖ белгилансин ва унга ҳақ тўлаш чегараси миқдори 12,0 млн. сўмгача қилиб белгилансин.
  3. “Xorazm kafolat savdо” акциядорлик жамиятининг 2015 йил якунлари бўйича моливий ҳисобот баланси, молиявий натижалари, фойда ва зарар ҳисоботлари, ҳамда 2016 йилнинг 1-январ ҳолатига асосий фондлари ва соф активлари қуйидаги кўрсаткичлар миқдорида тасдиқлансин. (минг сўмда)

 

Кўрсаткичлар номи Актив Кўрсаткичлар номи Пассив
Асосий воситалар

(қолдиқ баҳоси)

4621073,0 Устав капитали 2634511
Узоқ муддатли инвестициялар (қимматли қоғоз) 31175,0 Захира капитали 2972239,0
    Жамғарилган фойда 2791804
Ишлаб чиқариш ва товар захиралари 3256872,0 Таксимланмаган фойда 783966,0
Келгуси давр ҳаражатлари (3100) 29981,0 Келгуси давр ҳаражатлари

учун захиралар

493
Дебиторлик қарзлар 1819512,0 Кредиторлик қарзлари 1755337,0
Пул маблағлари 1179737,0    
Б а л а н с
10938350,0 Б а л а н с 10938350,0

 

2015 йилнинг молиявий натижалари

Маҳсулот сотишдан ва хизмат кўрсатишдан келган ялпи тушум
35196287,0
Жамиятнинг баланс фойдаси
1756332,0
Бюджетга тўловлар
972366,0
Ҳисобот даврининг соф фойдаси
783966,0

 

  1. “Xorazm kafolat savdо” акциядорлик жамиятининг 2015 йил якунлари бўйича жамият акциядорларига  дивидент тўловлари тўлаш тартиби ва муддатларини белгилаш, шунингдек фондларни  ташкил қилиниши қуйидаги  тартибда тасдиқлансин:

– жамият низомига мувофиқ захира фондига  5% яъни  39198,3  минг сўм;

– Акциядорларга дивидент  тўлови учун 20 % яъни 156793,2 минг сўм ёки жамиятнинг  жойлаштирилган 612677 дона акциясини ҳар бир донасига 255 сўм  91 тийиндан тўлашга;

– қолган пул маблағларидан Кузатув Кенгаши аъзоларига рағбатлантириш учун 13545,0 минг сўм ва қолган 574429,5 минг сўм жамият шўъба ва унитар корхоналарини жамғарилган фойда фондига йўналтирилсин. Жамғарилган фойда жамият умумий йиғилиши қарорига асосан тасдиқланган бизнес – режаларга мувофиқ савдо, ишлаб чиқариш, умумий овқатланиш фаолиятини ривожлантириш, тизимга янги ишлаб чиқариш технологияларини жалб қилиш, савдо жихозлари, совутқичлар, юк ташиш ва махсус транспорт воситалари сотиб олиш, кадрлар тайёрлаш, уларни малакаларини ошириш тадбирларига йўналтирилиши белгиланиб ўтилсин.

– жамият акциядорларига  реестр асосида дивидент тўловлари Республикада мавжуд тўлов турлари билан 2016 йил 01 августгача (2 ой муддатда) “Xorazm kafolat savdо” акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилсин. Дивидиент тўловларини белгиланган  муддатларда амалга ошириш максадида қолдиқдаги соф фойдадан ажратилган 20 % 156793,2 минг сўм пул маблағи 10.06.2016 йилгача, Кузатув Кенгаши аъзолари учун тўлов 13545,0 минг сўм пул маблағини 2016 йил 01 июлгача шўъба ва унитар корхоналар томонидан “Xorazm kafolat savdо” акциядорлик жамияти ҳисоб рақамига ўтказилиши белгилансин. Дивидиент тўловларини амалга оширилишини мувофиқлаштириб бориш юзасидан “Xorazm kafolat savdо” акциядорлик жамияти бошқаруви маъсул эканликлари белгилаб қўйилсин.

  1. “Xorazm kafolat savdо” акциядорлик жамиятининг 2016 йил учун ишлаб чиқилган ва ўқиб эшиттирилган Бизнес – режаси тасдиқлансин.

Тасдиқланган Бизнес-режанинг барча параметрлари “Xorazm kafolat savdо”  акциядорлик жамияти тасарруфидаги савдо корхоналарининг барчасига раҳбарлик ва бажариш учун юборилсин.

  1. Акциядорларга дивидиент тўловларидан бўлган жисмоний шахсларни 2012 йил учун даъво муддати ўтган 23733250 сўм пул маблағини жамият ихтиёрига ўтказилиб, жамият даромадига олинсин ва белгиланган тартибда солиқ тўловлари тўлансин.
  2. Жамият Кузатув Кенгаши раиси ва аъзолари хизматига рағбатлантириш қуйидаги тартибда тасдиқлансин.

–  Кузатув Кенгаши раиси энг кам ойлик маошининг 16 баробари миқдорида 2 083840  сўм;

– Кузатув Кенгаши аъзоларининг ҳар бирига  энг кам ойлик маошининг 11 баробари миқдорида жами 11461120 сўм. Ҳаммаси бўлиб 13544960 сўм қилиб белгилансин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги 2015 йил 21 декабр ПК-2454 сон қарори билан белгиланган устав капиталидаги 15% акциялар тўпламини чет эл инвесторларга сотиш бўйича иловага асосан жамиятни янги Низом фонди 3100816,0 минг сўм қилиб тасдиқлансин ва чет эл инвесторларига сотувга чиқариладиган  акциялар тўпламини акцияларни наминал қийматидан кам бўлмаган миқдорда сотишга розилик берилсин.
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 2015 йил 24 апрел ПФ 4720 сон фармонига асосан Республика комиссияси томонидан тасдиқланган акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқариш кодекси қабул қилинсин ва тақдим қилинган кодекс Низомлари тасдиқлансин.

 

Жамиятнинг Низом жамғармаси 3100816000 сўмни ташкил қилган бўлиб, наминал қиймати 4300 сўмдан бўлган 721120 дона акциялар қуйидагича тасдиқланди:

-“Xorazm kafolat savdо” акциядорлик жамияти меҳнат жамоаси улуши 21,337 фоиз 661658,0 минг сўм – 153874 дона акция, 100,0 % жойлаштирилган.

Эркин савдога сотиш учун 63,625 фоиз 1972853,0 минг сўм – 458803 дона акция, 100,0% жойлантирилган.

-Чет эл инвесторларига сотиш учун 15,038 фоиз 466305,0 минг сўм – 108443 дона акция сотувга чиқарилади.

Жамият Устав фондида давлат улуши мавжуд эмас.

Акцияларнинг наминал қиймати 4300 сўм

 

 

  1. Корпоратив бошқарув

 

Жамиятни 2016 йил 14 майда бўлиб ўтган навбатдаги умумий йиғилишида жамиятда “Корпоратив кодексни” қўллаш қабул қилинди. Шунингдек “Дивидент тўлаш тартиби тўғрисида” ги, “Ахборот сиёсати тўғрисида” ги, “Ички назорат тўғрисида” ги Низом лойихалари тасдиқланди.

Шунингдек жамият Кузатув Кенгашига  сайланган аъзоларнинг 2016 йил 14 май куни бўлиб ўтган 1- йиғилиши баёни қарори билан “Манфаатларни қарама-қаршилиги тўғрисида” ги Низом тасдиқланди.

 

  1. Савол-жавоблар

 

Ҳурматли ишбилармонлар, тадбиркорлар ва чет эл сармоядолари.

“Xorazm  kafolat  savdo”  акциядорлик жамияти вилоят қишлоқ аҳолисига савдо хизмати кўрсатишни яхшилаш, тизимда чакана, улгуржи савдо, воситачилик, ишлаб чиқариш, умумий овқатланиш, чорвачилик соҳаларини ривожлантириш, мавжуд қувватлардан унумли фойдаланиш, юқори фойда олиб ишлашда мавжуд камчиликларни бартараф этиш мақсадида ва бошқа қизиқтирган саволларга жавоб олиш учун Сиз ўз савол ва таклифларингизни бизнинг kafolat-savdо@mail.ru  электрон почта манзилимизга юборишингиз мумкин. Сизнинг савол ва таклифларингиз биз учун мухим.