1. “Xorazm kafolat savdо” акциядорлик жамияти ижроия органи номидан жамият бошқаруви раиси Б.Норбаевнинг 2021 йилдаги  хўжалик юритиш ва жамият иқтисодиётини бошқаришдаги ҳамда ўтган йилга беглиганлан бизнес-режа кўрсаткичларини бажариш юзасидан ҳисоботи қониқарли деб топилсин .

(Ушбу қарор йиғилиш қанашчиларининг 100,0 фоиз овози билан маъқулланди. Асос: Саноқ комиссиясининг 2022 йил 24 июн  кунги  2-сонли баёни)

  1. Йиғилиш ишида қатнашаётган акциядорларнинг талаб ва таклифларини инобатга олган ҳолда “Xorazm kafolat savdо” акциядорлик жамияти  ижроия органи яккабошчилик асосида иш юритувчи директори Баходир Искандарович Норбаевнинг меҳнат шартномаси муддати яна бир йил муддатга узайтирилсин ва у билан ишга ёллаш тўғрисидаги меҳнат шартномаси тузилсин.

(Ушбу қарор йиғилиш қаннашчиларининг 100,0 фоиз овози билан маъқулланди. Асос: Саноқ комиссиясининг 2022 йил 24 июн  кунги  2-сонли баёни)

  1. 3. “Xorazm kafolat savdо” акциядорлик жамияти Кузатув Кенгашининг 2021  йилги ҳисоботи ва 2021 йил мобайнида қабул қилган 16 та йиғилиш баёни қарорлари тасдиқлансин.                                                                                                              

           (Ушбу қарор йиғилиш қатнашчиларининг 100,0 фоиз овози  билан мақулланди. Асос: Саноқ комиссиясининг 2022 йил 24 июн  кунги  2- сонли баёни).

 

  1. Билдирилган таклиф ва ўтказилган овоз бериш натижаларига кўра “Xorazm kafolat savdо” акциядорлик жамияти Кузатув Кенгаши аъзолари таркиби 5 кишидан иборат қилиб қуйидагича тасдиклансин.

 

Кузатув Кенгаши аъзолари Куммулятив овозлар сони
 Бабажанов Комил  323901    овоз
 Давлетов Хаитбой  323901    овоз
 Матюсупов Шавкат   323901    овоз
 Сиддиқов Ҳушнуд  323901    овоз
Ибрагимов Бахтиёр      263454  овоз

 

 (Ушбу қарор йиғилиш қанашчиларининг 100,0 фоиз овози билан маъқулланди Асос: Саноқ комиссиясининг 2022 йил 24 июн кунги  2-сонли баёни)

  1. “Xorazm kafolat savdо” акциядорлик жамияти тафтиш комиссиясининг 2021 йилги хўжалик молия фаолиятининг натижалари юзасидан тайёрланган ва акциядорларга ўқиб эшиттирилган ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин ва тасдиқлансин.

(Ушбу қарор йиғилиш қанашчиларининг 100,0 фоиз овози билан маъқулланди. Асос: Саноқ комиссиясининг 2022 йил 24 июн кунги  2-сонли баёни)

Ўтказилган овоз бериш натижаларига асосан “Xorazm kafolat savdо” акциядорлик жамияти тафтиш комиссияси аъзолари таркиби 3 кишидан иборат қилиб куйидагича тасдиклансин.

Сапаева Айша нафақахўр –    100,0 %     овоз

Гладкова Елена Викторовна – нафақахўр    100,0 % овоз

Эркинов Рустам – акциядор  100,0  % овоз билан маъқулланди.

(Ушбу қарор йиғилиш қанашчиларининг 100,0 фоиз овози билан маъқулланди Асос: Саноқ комиссиясининг 2022 йил 24 июн кунги  2-сонли баёни)

  1. 2021 молия хўжалик йили бўйича жамият аудиторлик текшируви Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2019 йил 02 апрелдаги РФ 00762 сон махсус лицензиясига эга бўлган “” МЧЖ шаклидаги аудиторлик ташкилоти билан тузилган 12 – сон шартномага асосан жамият бошқаруви ва унинг таркибидаги шўъба ва унитар корхоналарда аудиторлик текшируви ўтказилганлигини, текширув натижалари бўйича жамият бошқаруви ва унинг шўъба, унитар корхоналарининг 2021 йил 31 декабр ҳолати барча муҳимлик жиҳатларда “Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари” (БХМС) га мувофиқ ҳаққоний акс эттиражаклиги тўғрисида берган ижобий ҳулосаси маълумот учун қабул қилинсин ва тасдиқлансин.

(Ушбу қарор йиғилиш қатнашчиларининг 100,0 фоиз овози билан мақулланди. Асос: Соноқ комиссиясининг 2022 йил 24 июн кунги  2- сонли баёни)

  1. 2022 йил жамият фаолияти бўйича аудиторлик текшируви ўтказиш учун аудиторлик ташкилоти қилиб “Аудит- ҳисоб маркази” МЧЖ  белгилансин ва унга ҳақ тўлаш чегараси миқдори 10,0 млн. сўмгача  қилиб белгилансин.

(Ушбу қарор йиғилиш қатнашчиларининг 100,0 фоиз овози билан маъқулланди. Асос: Саноқ комиссиясининг 2022 йил 24 июн  кунги  2-сонли баёни.)

  1. “Xorazm kafolat savdо” акциядорлик жамиятининг 2021 йил якунлари бўйича моливий ҳисобот баланси, молиявий натижалари, фойда ва зарар ҳисоботлари, ҳамда 2022 йилнинг 1-январ ҳолатига асосий фондлари ва соф активлари қуйидаги кўрсаткичлар миқдорида тасдиқлансин. (минг сўмда)

 

 

Кўрсаткичлар номи Актив Кўрсаткичлар номи Пассив
Асосий воситалар

(қолдиқ баҳоси)

7124241 Устав капитали 1567281
Узоқ муддатли инвестициялар 316763 Захира капитали 3580584
Капитал қўйилмалар 1447009 Жамғарилган фойда 5284899
Ишлаб чиқариш ва товар захиралари 3113178 Таксимланмаган фойда 2021476
Келгуси давр ҳаражатлари (3100) 81763 Мақсадли тушумлар 306834
Дебиторлик қарзлар 6822503 Кредиторлик қарзлари 7258073
Пул маблағлари 1113690    
Б а л а н с
20019147 Б а л а н с 20019147

2021 йилнинг молиявий натижалари

Маҳсулот сотишдан ва хизмат кўрсатишдан келган ялпи тушум
11667921
Жамиятнинг баланс фойдаси
2278313
Бюджетга тўловлар
256837
Ҳисобот даврининг соф фойдаси
2021476

 

 (Ушбу қарор йиғилиш қатнашчиларининг 100 фоиз овози билан маъқулланди. Асос: Саноқ комиссиясининг 2022 йил 24 июн  кунги  2-сонли баёни.)

 

  1. “Xorazm kafolat savdо” акциядорлик жамиятининг 2021 йил якунлари бўйича жамият акциядорларига  дивидент тўловлари тўлаш тартиби ва муддатларини белгилаш, шунингдек фондларни  ташкил қилиниши қуйидаги  тартибда тасдиқлансин:

– Акциядорларга дивидент  тўлови учун 17,0 % яъни 343650920 сўм ёки жамиятнинг  жойлаштирилган 360736 дона акциясини ҳар бир донасига 952 сўм 64 тийиндан тўлашга;

– қолган пул маблағларидан Кузатув Кенгаши аъзоларига рағбатлантириш учун 13800,0 минг сўм, тафтиш комиссияси аъзоларига рағбатлантириш учун 3900,0 минг сўм, ва қолган2003776,0 минг сўм жамият шўъба ва унитар корхоналарини жамғарилган фойда фондига йўналтирилсин. Жамғарилган фойда жамият умумий йиғилиши қарорига асосан тасдиқланган бизнес – режаларга мувофиқ савдо, ишлаб чиқариш, умумий овқатланиш фаолиятини ривожлантириш, тизимга янги ишлаб чиқариш технологияларини жалб қилиш, савдо жихозлари, совутқичлар, юк ташиш ва махсус транспорт воситалари сотиб олиш, кадрлар тайёрлаш, уларни малакаларини ошириш тадбирларига йўналтирилиши белгиланиб ўтилсин.

– жамият акциядорларига  реестр асосида дивидент тўловлари Республикада мавжуд тўлов турлари билан 2022 йил 25 августгача (2 ой муддатда) “Xorazm kafolat savdо” акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилсин. Дивидиент тўловларини белгиланган  муддатларда амалга ошириш максадида қолдиқдаги соф фойдадан ажратилган 17 %  343650920 сўм пул маблағи 01.08.2022 йилгача, Кузатув Кенгаши аъзолари учун тўлов 13800, минг сўм, тафтиш комиссиясига 3900,0 минг сўм пул маблағини “Xorazm kafolat savdо” акциядорлик жамияти ҳисоб рақамига ўтказилиши белгилансин. Дивидиент тўловларини амалга оширилишини мувофиқлаштириб бориш юзасидан “Xorazm kafolat savdо” акциядорлик жамияти бошқаруви маъсул эканликлари белгилаб қўйилсин.

(Ушбу қарор йиғилиш қатнашчиларининг 100,0 фоиз овози билан маъқулланди. Асос: Саноқ комиссиясининг 2022 йил 24 июн  кунги  2-сонли баёни.)

  1. Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2022 йил 9 март 46-01-02-35-225 сонли хати ижро учун қабул қилинсин.

– Жамият Низом фондини жамият акциядорлари томонидан ихтиёрий равишда бозор қийматида топширилган жамият тасарруфидаги 3748 дона наминал қиймати 4300 сўмдан бўлган 16 116 400 сўмга камайтириб 1 551 164 800 сўмга яъни 105 та акциядорлар ҳисобидаги 360736 дана 4300 сўмдан бўлган ва акциядорлар реестрида тўлиқ жойлаштирилган 1 551 164 800 сўм қилиб қайта тасдиқлансин.

– Жамиятнинг аввал рўйхатдан ўтказилган акциялар чиқаруви тўғрисидаги қарорига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар матни тасдиқлансин.

– Жамият эмиссия рисоласига ҳамда жамият Устав фондига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар иловага асосан тасдиқлансин.

– Жамият эмиссия рисоласига ва Низом фондига киритилган ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ва давлат хизматлари марказида белгиланган тартибда Давлат рўйхатидан ўтказилсин.

(Ушбу қарор йиғилиш қатнашчиларининг 100,0 фоиз овози билан маъқулланди. Асос: Саноқ комиссиясининг 2022 йил 24 июн  кунги  2-сонли баёни.)

 

  1. “Xorazm kafolat savdо” акциядорлик жамиятининг 2022 йил учун ишлаб чиқилган ва ўқиб эшиттирилган Бизнес – режаси тасдиқлансин.

Тасдиқланган Бизнес-режанинг барча параметрлари “Xorazm kafolat savdо”  акциядорлик жамияти тасарруфидаги савдо корхоналарининг барчасига раҳбарлик ва бажариш учун юборилсин.

(Ушбу қарор йиғилиш қатнашчиларининг 100,0 фоиз овози билан маъқулланди. Асос: Саноқ комиссиясининг 2022 йил 24 июн  кунги  2-сонли баёни.)

 

  1. Акциядорларга дивидиент тўловларидан бўлган жисмоний шахсларни 2018 йил ва ўтган йиллар учун даъво муддати ўтган 656256 сўм пул маблағини жамият ихтиёрига ўтказилиб, жамият даромадига олинсин ва белгиланган тартибда солиқ тўловлари тўлансин.

(Ушбу қарор йиғилиш қатнашчиларининг 100,0 фоиз овози билан маъқулланди. Асос: Саноқ комиссиясининг 2022 йил 24 июн  кунги  2-сонли баёни.)

 

  1. Жамият акциядорларининг 2016 йил декабр ойида ва кейинги йилларда бўлиб ўтган умумий йиғилиш қарорларида белгиланган жамият мулк шаклини бошқа ташкилий ҳуқуқий шаклга ўзгартириш бўйича жамият бошқарувининг таклифи мақуллансин.

Жамият акциядорларидан 2 (икки) ой мухлат ичида 2022 йил 25 августгача акцияларини ўз ҳоҳиш иродалари билан бозор қийматларида ҳар бир донасини 4300 сўмдан жамият бошқарувига топширишлари ёки масъулияти чекланган жамият тўғрисидаги қонуннинг 10 моддасига асосан янгидан ташкил қилинадиган масъулияти чекланган жамиятга таъсисчи бўлиб кириш тўғрисида шахсан жамият бошқарувига келиб ёки вакилини иштирокини таъминлаб таъсис шартномаларини имзолаш, ушбу муддатда келмаган акциядорларнинг акциялари қиймати ва дивидент пуллари “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонуннинг 41 моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Фуқоролик Кодексининг 249 моддасига асосан тузилган рўйхат асосида қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли ташкилотларнинг депозит ҳисоб рақамларига ўтказилиб ҳисоблашилган акциядорлар акциядорлар рўйхатидан чиқарилсин.

 

(Ушбу қарор йиғилиш қатнашчиларининг 100,0 фоиз овози билан маъқулланди. Асос: Саноқ комиссиясининг 2022 йил 24 июн  кунги  2-сонли баёни.)

 

  1. Жамият Кузатув Кенгаши раиси ва аъзолари хизматига рағбатлантириш қуйидаги тартибда тасдиқлансин.

–  Кузатув Кенгаши раисига базовой ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдорида 3 000 000  сўм;

– Кузатув Кенгаши аъзоларининг ҳар бирига  базовой ҳисоблаш миқдорининг 9 баробари миқдорида жами 10 800 000 сўм. Ҳаммаси бўлиб 13 800 000 сўм қилиб белгилансин.

 

(Ушбу қарор йиғилиш қатнашчиларининг 100,0 фоиз овози билан маъқулланди. Асос: Саноқ комиссиясининг 2022 йил 24  июн  кунги  2-сонли баёни.)

 

  1. Жамият тафтиш комиссияси раиси ва аъзоларига рағбатлантириш қуйидаги тартибда тасдиқлансин:

– тафтиш комиссияси раисига базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробари миқдорида 1 500 000 сум ва аъзоларига 4 баробари миқдорида 2 400 000 сўм, жами 3900000 сўм қилиб белгилансин.

 

(Ушбу қарор йиғилиш қатнашчиларининг 100,0 фоиз овози билан маъқулланди. Асос: Саноқ комиссиясининг 2022 йил 24  июн  кунги  2-сонли баёни.)

 

Жамият акциядорларининг мазкур 2021 йил  якунларига бағишланган навбатдаги умумий йиғилиши баёни Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги капитал бозори депортаментига маълумот учун, “Xorazm kafolat savdо” акциядорлик жамияти ижроия органига амалда бажариш учун юборилсин.

Шунинг билан “Xorazm kafolat savdо” акциядорлик жамияти акциядорларининг 2021 йил якуларига бағишланган навбатдаги умумий ҳисобот йиғилиши ўз ишини якунлади. Умумий йиғилишни ўтказиш  юзасидан эътирозлар билдирилмади. Жамият акциядорларининг ушбу йиғилишига тааллуқли бўлган ҳужжатлар баённоманинг биринчи нусхасига илова этилган ва бу хужжатлар жамият мулки ҳисобланиб, улардан фойдаланиш, нусхалар кўчириш фақат умумий йиғилиш раиси ёки жамият Кузатув Кенгаши раисининг имзоси билан ҳақиқий ҳисобланади.