Саноқ комиссиясининг умумий йиғилишда қатнашаётган жамият акциядорларини рўйхатга ​​ олиш натижалари тўғрисидаги 2019​​ йил​​ 25​​ декабр​​ 1–сонли баёни ўқиб эшиттирилди. Саноқ комиссиясининг баъёнига асосан умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган​​ 26​​ нафар акциядор ва уларнинг вакиллари​​ 332392​​ та номи ёзилган оддий акциялар билан рўйхатдан ўтганлиги маълум қилинди. Бу овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган жами​​ 364484​​ дона оддий акциялар сонининг​​ 91,19​​ фоизини ташкил этганлигини ҳисобга олиб, жамият акциядорларининг навбатдан ташқари​​ умумий йиғилиши ваколатли деб топилиб йиғилиш иши очиқ деб эълон қилинди.​​ 

 

КУН ТАРТИБИ:

1. Жамият Низом фондини жамият акциядорлари томонидан ихтиёрий равишда бозор қийматида топширилган ва ҳисоблашилган акциялар қийматига камайтириш.

 

Саноқ комисиясининг 2019​​ йил​​ 25​​ декабр ​​​​ 2- сонли баённомаси тинглангандан сўнг​​ “Xorazm kafolat savdо”​​ акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари​​ умумий ​​ йиғилиши​​ 

 

ҚАРОР  ​​​​ ҚИЛДИ:

​​ Жамият Низом фондини​​ жамият акциядорлари томонидан​​ ​​ ихтиёрий равишда бозор қийматида топширилган ва ҳисоблашилган акциялар қиймати​​ ҳисобига​​ камайтирилсин.

Қимматли қоғозлар​​ Марказий депозитарийсидан 19​​ декабр​​ 2019​​ йил ҳолатига​​ тайёрлаб берилган​​ “Хоразм кафолат савдо” акциядорлик жамияти акциядорларининг​​ реестрига асосан жамият томонидан сотиб олинган​​ 50 900​​ дона​​ ​​ 218870,0​​ минг​​ сўмга камайтирилиб,​​ 135 акциядор ҳисобида​​ қолган​​ 364884​​ дона наминал қиймати 4300 сўмдан бўлган 1567281,2 минг​​ сўмлик акциялар, акциядорлар реестрида 100% ​​ жойлаштирилганлиги сабабли, жамият Низом фонди 1 567 281,2 минг сўм қилиб​​ ​​ тизим корхоналари бўйича тубандаги миқдорларда тасдиқлансин, жумладан:

 

т.р.

Корхоналар номи

Низом фонди

1

“Урганчсавдо” шўъба корхонаси

116 000,0

2

Урганч умумий овқатланиш унитар корхонаси

5 000,0

3

“Хазораспсавдо” шўъба корхонаси

120 000,0

4

Хазорасп умумий овқатланиш унитар корхонаси

4 000,0

5

“Қўшкўпирсавдо” шўъба корхонаси

162 000,0

6

Қўшкўпир умумий овқатланиш унитар корхонаси

49128,2

7

“Қўшкўпир нон” шўъба корхонаси

25 000,0

8

“Гурлансавдо” шўъба корхонаси

136 000,0

9

Гурлан умумий овқатланиш унитар корхонаси

5 000,0

10

Гурлан савдо ишлаб чиқариш унитар корхонаси

1 000,0

11

Гурлан озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш унитар корхонаси

8 000,0

12

Гурлан махсус савдо унитар корхонаси

1 000,0

13

Янгибозор озиқ-овқат ишлаб чиқариш ва сотиш шўъба корхонаси

112​​ 000,0

14

Янгибозор умумий овқатланиш шўъба корхонаси

22 130,0

15

“Хива шаҳар савдо” шўъба корхонаси

65 000,0

16

“Хива Ошпаз” унитар корхонаси

8 031,0

17

PEARL KHIVA” унитар корхонаси

350 992,0

18

“Моноқсавдо” шўъба корхонаси

139 000,0

19

“Янгиариқсавдо” шўъба корхонаси

100 000,0

20

“Янгиариқ Ошпаз” унитар корхонаси

5 000,0

21

Янгиариқ махсус савдо унитар корхонаси

1 000,0

22

“Янгиариқ Машъал савдо” шўъба корхонаси

15​​ 000,0

23

Хонқа кафолат савдо” шўъба корхонаси

71 000,0

24

“Нурли замин ёшлари” оромгоҳи​​ масъулияти чекланган жамияти

46 000,0

 

Жами

1 567 281,2

 

(Ушбу қарор йиғилиш қатнашчиларининг 100,0 фоиз овози билан маъқулланди. Асос: Саноқ комиссиясининг 2019​​ йил 25​​ декабр ​​​​ кунги ​​ 2-сонли баёни.)

 

Жамият акциядорларининг мазкур навбатдан ташқари​​ умумий ​​ йиғилиши баёни​​ қарори​​ Низом фондига киритилган ўзгартиришларни қайта давлат рўйхатидан ўтказиш учун​​ Урганч шаҳар​​ давлат хизматлари кўрсатиш​​ марказига​​ ва​​ Ўзбекистон Республикаси капитал бозорини ривожлантириш агентлиги Хоразм вилоят ҳудудий​​ бошқармасига, бошқармани 2014 йил 30 октябр​​ N​​ 161-3 сонли қарорига жамиятни RU​​ 103​​ N​​ 0161Т7 Индетификация рақамига тегишли ўзгартиришлар киритиш учун тақдим қилинсин.​​