Саноқ комиссиясининг умумий йиғилишда қатнашаётган жамият акциядорларини рўйхатга олиш натижалари тўғрисидаги 2019 йил 25 декабр 1–сонли баёни ўқиб эшиттирилди. Саноқ комиссиясининг баъёнига асосан умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган 26 нафар акциядор ва уларнинг вакиллари 332392 та номи ёзилган оддий акциялар билан рўйхатдан ўтганлиги маълум қилинди. Бу овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган жами 364484 дона оддий акциялар сонининг 91,19 фоизини ташкил этганлигини ҳисобга олиб, жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ваколатли деб топилиб йиғилиш иши очиқ деб эълон қилинди.
КУН ТАРТИБИ:
1. Жамият Низом фондини жамият акциядорлари томонидан ихтиёрий равишда бозор қийматида топширилган ва ҳисоблашилган акциялар қийматига камайтириш.
Саноқ комисиясининг 2019 йил 25 декабр 2- сонли баённомаси тинглангандан сўнг “Xorazm kafolat savdо” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Жамият Низом фондини жамият акциядорлари томонидан ихтиёрий равишда бозор қийматида топширилган ва ҳисоблашилган акциялар қиймати ҳисобига камайтирилсин.
Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийсидан 19 декабр 2019 йил ҳолатига тайёрлаб берилган “Хоразм кафолат савдо” акциядорлик жамияти акциядорларининг реестрига асосан жамият томонидан сотиб олинган 50 900 дона 218870,0 минг сўмга камайтирилиб, 135 акциядор ҳисобида қолган 364884 дона наминал қиймати 4300 сўмдан бўлган 1567281,2 минг сўмлик акциялар, акциядорлар реестрида 100% жойлаштирилганлиги сабабли, жамият Низом фонди 1 567 281,2 минг сўм қилиб тизим корхоналари бўйича тубандаги миқдорларда тасдиқлансин, жумладан:
т.р. | Корхоналар номи | Низом фонди |
1 | “Урганчсавдо” шўъба корхонаси | 116 000,0 |
2 | Урганч умумий овқатланиш унитар корхонаси | 5 000,0 |
3 | “Хазораспсавдо” шўъба корхонаси | 120 000,0 |
4 | Хазорасп умумий овқатланиш унитар корхонаси | 4 000,0 |
5 | “Қўшкўпирсавдо” шўъба корхонаси | 162 000,0 |
6 | Қўшкўпир умумий овқатланиш унитар корхонаси | 49128,2 |
7 | “Қўшкўпир нон” шўъба корхонаси | 25 000,0 |
8 | “Гурлансавдо” шўъба корхонаси | 136 000,0 |
9 | Гурлан умумий овқатланиш унитар корхонаси | 5 000,0 |
10 | Гурлан савдо ишлаб чиқариш унитар корхонаси | 1 000,0 |
11 | Гурлан озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш унитар корхонаси | 8 000,0 |
12 | Гурлан махсус савдо унитар корхонаси | 1 000,0 |
13 | Янгибозор озиқ-овқат ишлаб чиқариш ва сотиш шўъба корхонаси | 112 000,0 |
14 | Янгибозор умумий овқатланиш шўъба корхонаси | 22 130,0 |
15 | “Хива шаҳар савдо” шўъба корхонаси | 65 000,0 |
16 | “Хива Ошпаз” унитар корхонаси | 8 031,0 |
17 | “PEARL KHIVA” унитар корхонаси | 350 992,0 |
18 | “Моноқсавдо” шўъба корхонаси | 139 000,0 |
19 | “Янгиариқсавдо” шўъба корхонаси | 100 000,0 |
20 | “Янгиариқ Ошпаз” унитар корхонаси | 5 000,0 |
21 | Янгиариқ махсус савдо унитар корхонаси | 1 000,0 |
22 | “Янгиариқ Машъал савдо” шўъба корхонаси | 15 000,0 |
23 | Хонқа кафолат савдо” шўъба корхонаси | 71 000,0 |
24 | “Нурли замин ёшлари” оромгоҳи масъулияти чекланган жамияти | 46 000,0 |
| Жами | 1 567 281,2 |
(Ушбу қарор йиғилиш қатнашчиларининг 100,0 фоиз овози билан маъқулланди. Асос: Саноқ комиссиясининг 2019 йил 25 декабр кунги 2-сонли баёни.)
Жамият акциядорларининг мазкур навбатдан ташқари умумий йиғилиши баёни қарори Низом фондига киритилган ўзгартиришларни қайта давлат рўйхатидан ўтказиш учун Урганч шаҳар давлат хизматлари кўрсатиш марказига ва Ўзбекистон Республикаси капитал бозорини ривожлантириш агентлиги Хоразм вилоят ҳудудий бошқармасига, бошқармани 2014 йил 30 октябр N 161-3 сонли қарорига жамиятни RU 103 N 0161Т7 Индетификация рақамига тегишли ўзгартиришлар киритиш учун тақдим қилинсин.