“XORAZM ​​ KAFOLAT ​​ SAVDO”

акциядорлик жамияти

У С Т А В И

 

 

 

1. УМУМИЙ​​ ҚОИДАЛАР

1.1.​​ “XORAZM KAFOLAT SAVDO”​​ акциядорлик жамияти​​ ​​ “Хоразмматлуботсавдо” очиқ акциядорлик жамияти акциядорларининг 2011 йил 25 июн умумий йиғилиш қарорига асосан унинг ҳуқуқий вориси сифатида қайта ташкил қилинган​​ (матн​​ давомида Жамият деб номланади)​​ 

 

1.2.​​ Ушбу Устав​​ Ўзбекистон Республикасининг​​ “Аакциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг​​ ҳуқуқларини​​ ҳимоя​​ қилиш тўғрисида”​​ ги​​ қонуни ва бошқа​​ қонун​​ ҳужжатлари асосида​​ қайта ишлаб чиқилган.

​​ Жамиятнинг тўлиқ фирма номи:

 

Ўзбек тилида:

 

- кирилл алифбосида​​ ​​ ​​ “Хоразм​​ ​​ кафолат​​ ​​ савдо” акциядорлик жамияти

- лотин алифбосида​​ ​​  ​​​​ “Хorazm ​​ kafolat ​​ savdo” акциядорлик жамияти

Рус тилида: ​​ ​​ ​​​​ -​​ ​​ акционерное ​​ общество ​​ «Хоразм кафолат савдо»

 

Жамиятнинг қисқартирилган фирма номи:

 

Ўзбек тилида:

 

- кирилл алифбосида​​ ​​  ​​​​ “Хоразм кафолат савдо” АЖ

- лотин алифбосида ​​​​ ​​ ​​  ​​​​ “Хorazm kafolat savdo” АЖ

 

Рус тилида: ​​ ​​​​ АО ​​ “Хоразм кафолат савдо”

2. ЖАМИЯТНИНГ ЮРИДИК МАҚОМИ,​​ ЖОЙЛАШГАН ЕРИ​​ 

(ПОЧТА МАНЗИЛИ)

2.1.​​ Жамият​​ Ўзбекистон Республикаси​​ қонунчилигига асосан юридик шахс​​ ҳисобланади,​​ ўзининг мустақил балансида​​ ҳисобга олинадиган алоҳида мол-мулкига эга бўлади,​​ ўз номидан мулкий ва шахсий-номулкий​​ ҳуқуқларни олиши​​ ҳамда амалга ошириши, зиммасига мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.

2.2.​​ Жамият​​ ўз фирма номидан фойдаланишда мутлақ​​ ҳуқуққа эга. Жамият​​ ўзининг фирма​​ номи давлат тилида тўлиқ​​ ёзилган ва тимсоли тасвирланган юмолоқ​​ муҳрига (муҳрда​​ қўшимча равишда фирма номи бошқа исталган тилда​​ ҳам кўрсатилиши мумкин),​​ ўз номи ёзилган штампи ва бланкаларига,​​ ўз тимсолига эга, шунингдек бошқа​​ ўз белги-аломатларига эга бўлишга​​ ҳақлидир.

2.3.​​ Жамият​​ ўз фаолиятида​​ Ўзбекистон Республикасининг амалдаги​​ қонун​​ ҳужжатлари ва​​ мазкур Устав талабларига амал​​ қилади.

2.4.​​ Жамият​​ ўз фаолиятини тижорат асосида амалга оширади ва Жамиятнинг фаолият мақсади фойда олишдир.

2.5.​​ Акциядорлар Жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан жавобгар​​ бўлмайдилар ва унинг фаолияти билан боғлиқ​​ зиёнларни​​ ўзларига тегишли акциялар​​ қиймати доирасида тўлайдилар.

2.6.​​ Акциялар​​ ҳақининг​​ ҳаммасини тўламаган акциядорлар Жамият мажбуриятлари юзасидан​​ ўзларига тегишли акциялар​​ қийматининг тўланмаган​​ қисми доирасида солидар жавобгар​​ бўладилар.

2.7.​​ Жамият​​ ўз акциядорларининг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди.

2.8.​​ Давлат ва унинг органлари Жамият​​ ўз зиммасига олган мажбуриятлар юзасидан жавобгар бўлмайдилар, худди шунингдек Жамият​​ ҳам давлат ва унинг органлари олган мажбуриятлар юзасидан жавобгар бўлмайди.

2.9.​​ Жамиятнинг мол-мулки унга мулк​​ ҳуқуқи асосида тегишли бўлиб, Жамият акцияларини жойлаштиришдан тушган маблағлар, асосий фондлар ва айланма маблағлар, кўчар ва кучмас мулклар,​​ қимматли​​ қоғозлар, олинган даромад,​​ қонун​​ ҳужжатлари билан таъқиқланмаган бошқа асосларда олинган бошқа мол-мулклардан​​ ташкил топади.

2.10.​​ Жамият​​ Кузатув Кенгашининг розилиги билан​​ шўъба ва тобе​​ (унитар)​​ хўжалик жамиятларни ташкил этишга​​ ҳақлидир.

2.11.​​ Жамият​​ ўрнатилган тартибда​​ Ўзбекистон Республикаси​​ ҳудудида филиаллар ташкил этиши​​ ҳамда уларга​​ қонун​​ ҳужжатлари ва Жамият Уставида белгиланган доирада ва тартибда ваколатлар бериши мумкин.

2.12.​​ Жамият​​ Ўзбекистон Республикасидан ташқарида филиаллар ташкил этиши ва ваколатхоналар очиши​​ ҳамда уларга​​ қонун​​ ҳужжатлари ва Жамият Уставида белгиланган доирада ва тартибда ваколатлар бериши мумкин.

2.13.​​ Жамият филиал ва ваколатхоналарини мол-мулк билан таъминлайди.

2.14.​​ Жамиятнинг филиаллари ва ваколатхоналари юридик шахс​​ ҳисобланмайди, Жамиятнинг Кузатув кенгаши тасдиқлаган низомлар асосида иш кўради.

2.15.​​ Жамият​​ ўзининг юридик манзилидан ташқари​​ Ўзбекистон Республикаси​​ ҳудудида асосий Жамият фаолиятини амалга оширмайдиган маъмурий идораларини ташкил этишга​​ ҳақли.

2.16.​​ Жамият корхоналар, ташкилотлар ва бошқа тижорат тузилмаларини ташкил этишда ва уларнинг хўжалик фаолиятида, шу жумладан холдинг асосида​​ ҳам​​ ўз маблағлари билан, шу жумладан улуш​​ қўшиш асосида​​ қатнашиш​​ ҳуқуқига эга.

2.17.​​ Жамият​​ ўз фаолиятини мувофиқлаштириш,​​ ўз манфаатларини ифода этиш ва​​ ҳимоя​​ қилиш​​ ҳамда биргаликдаги дастурларни амалга ошириш мақсадида уюшмалар (иттифоқлар) ва​​ ўзга бирлашмаларда​​ қатнашиши мумкин.

2.18.​​ Жамият, тижорат операцияларини амалга оширишга доир​​ қарорлар​​ қабул​​ қилишда мустақилдир.

2.19.​​ Жамият фаолият кўрсатиш муддати чекланмаган​​ ҳолда ташкил этилади.

2.20.​​ Жамиятнинг жойлашган ери (почта манзили):​​ Ўзбекистон Республикаси,​​ Хоразм​​ вилояти,​​ Урганч​​ шаҳар,​​ А.Темур​​ кўча​​ 77​​ уй.

 

3.​​ ​​ ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИНИНГ МАҚСАДИ​​ ВА​​ ВАЗИФАЛАРИ​​ 

 

3.1. Жамиятнинг асосий мақсади жамият аъзоларининг (акциядорларнинг)​​ иқтисодий ижтимоий талабларини​​ қондириш, савдо, умумий овқатланиш, ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш мақсадида замонавий ​​ техника воситалари билан таъминлаш, аҳолига транспорт хизмати кўрсатишни ривожлантириш, қишлоқ хўжалигида ​​ маҳсулотлар ва хизматларнинг сифатини ошириш, Ўзбекистон Республикаси иктисодий бозорини вужудга келишини жадаллаштириш хўжалик фаолиятида фойда олишдир.

3.2. Жамият фаолиятининг мақсади ва асосий вазифалари қуйидагилар;

* Аҳолини халқ истеъмоли товарлари билан таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, қайта ишлаш, халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқариш ва сотиш тизимини ривожлантириш;

* ​​ Қишлоқ савдосини яхшилаш мақсадида тасарруфдаги шўъба корхоналари ва бошқа корхона ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш, мулкчилик шаклидан катъий назар ​​ уларга шартнома шартларида савдо воситачилик ва маркетинг хизматлари кўрсатиш;

* ​​ Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тайёрлаш, деҳқон-фермер хўжаликларидан ўзаро келишув (шартнома) асосида маҳсулотлар қабул қилиб олиш ва уларни қайта ишлаб сотишни ташкил этиш;

* ​​ Қишлоқ жойларида савдони ривожлантириш билан бир қаторда тайёрлов ва қайта ишлаш корхоналарининг экспорт имкониятларини кенгайтириш, ташқи савдо алоқаларини ривожлантириш, чет​​ эл мамлакатларида савдо уйлари, филиаллар ва ваколатхоналарни очиш;

* ​​ Товарларнинг​​ экспорт имкониятларини кенгайтириш, ташқи савдо алоқаларини ривожлантириш, чет давлатларда савдо уйлари ва ваколатхоналарини очиш;

* ​​ Халқ истеъмоли моллари билан чакана ва улгуржи савдо қилиш;

* ​​ Маркетинг, лизинг хизматини амалга ошириш, тижорат воситачилик савдоси билан шуғулланиш, аҳолига пуллик хизмати кўрсатиш,​​ транспорт хизмати, мехмонхона, туризм,​​ қурилиш​​ ва​​ реклама фаолияти билан шуғулланиш:

* ​​ Умумий овқатланиш хизматини кенг жорий этиш

* ​​ Замон талабларига мос ва хос савдо шахобчаларини (жумладан дўкон, рестаран, кафе,​​ бар, чайхона,кичик ишлаб чиқариш цехларини) қуриб ишга тушириш;

* ​​ Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, чорва молларини ​​ (қўй эчки, чўчқа йирик шохли қора моллар, парранда, балиқ, асаларилар) ​​ асраш ва боқиб улардан маҳсулот олиш, сотиш ва қайта ишлаш;

* ​​ Фермер, дехқон хўжаликлари ва аҳолини минерал ўғит ва биоўғит маҳсулотлари билан улгуржи, чакана савдони ташкил этиш;

3.3. Ўзбекистон Республикаси, чет эл давлатлари, жумладан МДХ давлатлари қонунларига зид бўлмайдиган ва фойда оладиган бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш .

3.4.Жамият Юқорида қайд қилинган фаолият турларини қонунда белгиланган тартибда амалга оширади. Рухсатнома талаб қилинган фаолият турлари РУХСАТНОМА олгандан кейин амалга оширилади.

 

4.УСТАВ ФОНДИНИНГ МИҚДОРИ.

 

4.1. Жамиятнинг устав фонди акциядорлар сотиб олган жамият акцияларининг номинал қийматидан ташкил топади. Жамият чиқарган барча акцияларнинг наминал қиймоти бир  ​​​​ хил​​ бўлиши лозим.

4.2 Жамиятнинг устав фонди унинг мал-мулкининг ўз кредиторлари манфаатларини кафолатлайдиган даражадаги энг кам миқдорини белгилайди.

4.3. Жамият оддий акцияларини​​ жойлаштириши шарт, шунингдек ​​ имтиёзли акциялар жойлаштиришга ҳақли.​​ Жойлаштирилган имтиёзли​​ акцияларнинг ​​ номинал қиймоти жамият устав фондининг 20 % идан ошмаслиги лозим.

4.4. Жамиятнинг хар қайси қатнашчиси ​​ акциядорлар жамияти акцияларига обуна бўлгандан кейин ушбу Уставдан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига эга бўлади, кейинги ўринларда “Акциядор” деб аталади.

4.5.Жамиятнинг мол-мулки​​ ​​ акцияларга (Устав фондига) тўланган бадаллардан, жамият хўжалик фаолиятини юритиш натижасида​​ савдо​​ ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан, олинган даромадлардан, шунингдек Ўзбекистон​​ Республикасининг қонунчилиги йўл қўядиган асосларга мувофиқ эга бўлинган бошқа мол-мулклардан ташкил топади.

4.6.Жамиятнинг Низом жамғармаси ​​ 2 634 511 100  ​​​​ сўмни ташкил қилган бўлиб,​​ наминал қиймоти​​ 4300 сўмдан бўлган 612677 дона акциялар​​ қуйидагича тақсимланади;

 

“Хоразм ​​​​ кафолат​​ савдо” ​​ акциядорлик жамияти меҳнат жамоаси

улуши ​​ -​​ 25,11 фоиз –​​ 661 658,2​​ минг сўм – 153874 дона акция

 

Эркин савдога сотиш учун –​​ 74,89 фоиз​​ 1 972 852,9​​ минг сўм –​​ 458 803 дона акция;

Жамият Устав фондида давлат улуши мавжуд эмас.

Акциянинг номинал қиймоти​​ 4300 сўмни ташкил этади.

 

4.7. Акцияларни ҳақини тўлашдан келиб тушадиган пул маблағлари жамият хисоб варақасига киритиб қўйилади.Хорижий валютада тўланган пул бадаллари Жамиятнинг устав фондига киритилаётганда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ​​ ўша пайтдаги​​ курси бўйича сўмга айлантирилиб жамиятнинг валюта ҳисоб варағига киритилади.

4.8. Акциялар учун тўланган мулкий бадаллар Муассислар тайинлаган ​​ ишончли ​​ шахсга берилади. У бу мол-мулкни ўзи танлаган усулда сақлайди. Ишончли шахс ўзига ​​ берилган мулкни бут сақлаш учун жавобгардир.

4.9.Акциялар тўлови учун келиб тушаётган қимматли қоғозлар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳисобга олинади ва Жамиятнинг махсус ҳисоб варақларида сақланади.

4.10.Акциялар юридик шахсларнинг ҳуқуқий ворислиги бўйича мерос тариқасида бошқа асосларга биноан олиниши мумкин.

5. ЖАМИЯТНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

5.1. Ўз фаолиятини амалга ошириш ва олдида турган вазифаларни ечиш учун Жамият қуйидаги ҳуқуқларига эгадир:

қўшма фаолият шартномасига асосланиб Жамият ва унинг филиалларининг фаолиятига​​ хорижий инвестицияларини жалб этиш (шу ҳолда олинган фойданинг таксимоти​​ шартномада белгиланади);

белгиланган тартибда банкларда турли, шунингдек валюта хисоб ракамларини очиш, банк​​ кредитлари ва ссудаларини олиш, амалдаги конунчилик асосида хар кандай тулов​​ шаклларини бериш ва акцептлаш, айирбошлаш (валюта алмаштириш) тартибига асосан​​ ваколатли банклар оркали уз маблагларини айрибошлаш;

ўзининг ишлаб - чиқариш ва хўжалик фаолиятини ҳамда ижтимоий ривожлантириш​​ жамғармаларини мустақил режалаштириш;

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги асосида мустақил равишда ўз қарамоғи(баланси)дан мол - мулк, карз, камомад, бошка зиёнларини чиқариш;

Жамият Уставида белгиланган масалаларни бажариш учун зарур бўлган ишлаб​​ чиқариш - техник йўналишидаги маҳсулотлар, хом - ашё, материаллар, транспорт​​ сотиб олиш;

хомийлик ва хайрия фаолиятни амалга ошириш;

конунчиликка мувофик, уз ходимлари учун кушимча иш таътиллари, кискартирилган иш​​ куни,​​ ​​ компенсация тўловлари,​​ иш тартиби ва бошка ижтимоий имтиёзларни ташкил этиш.

5.2.​​ Жамиятнинг тижорат сирини ташкил этувчи маълумотлар ошкор этилиши мумкин​​ эмас.

5.3​​ Жамиятнинг мансабдор шахслари ва хизматчилари Жамиятнинг тижорат сирини​​ ошкор килганлик учун конун хужжатларида белгиланган тартибда жавобгар​​ бўладилар.

5.4​​ Жамиятнинг тижорат сири тоифасига киритилган ахборот билан Жамиятда ишлаш​​ тартиби ва у билан ишлаш тартибини бузганлик учун жавобгарлик Жамият Бошқарув раиси​​ томонидан белгиланади.

6. Жамиятнинг Устав фондини кўпайтириш

6.1​​ Жамиятнинг​​ Устав фонди акциялар номинал​​ қийматини ошириш ёки​​ қўшимча акцияларни жойлаштириш йули билан купайтирилиши мумкин.

6.2.​​ Жамият Устав фондини акциялар номинал​​ қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш ва тегишли​​ ўзгартиришларни​​ жамият​​ Уставига киритиш тўғрисидаги қарор жамиятнинг​​ Кузатув кенгаши​​ таклифига асосан​​ акциядорларнинг умумий йиғилиши тамонидан қабул қилинади..

6.3.​​ Қўшимча акциялар Жамият томонидан Жамият уставида белгиланган эълон килинган​​ акциялар сони доирасидагина жойлаштирилиши мумкин.

 

7.Жамиятнинг Устав фондини камайтириш

7.1.​​ Жамиятнинг устав фонди акцияларнинг номинал кийматини ёки уларнинг умумий сонини кискартириш йули билан, шу жумладан акцияларнинг бир​​ қисмини Жамиятнинг узи кейинчалик муомаладан чикариш шарти билан сотиб олиши йули билан камайтирилиши мумкин.

7.2.​​ Жамиятнинг Устав фондини акцияларнинг бир кисмини сотиб олиш ва муомаладан чикариш оркали камайтиришга йул куйилади.

7.3.​​ Агар Устав фондини камайтириш натижасида унинг микдори жамиятнинг уставига​​ киритилган тегишли узгартишларни руйхатдан утказиш куни​​ қонун билан​​ белгиланадиган жамият Устав фондининг энг кам миқдоридан камайиб​​ кетадиган бўлса, жамият устав фондини камайтиришга​​ ҳақли эмас.

7.4.​​ Устав фондини камайтириш ва Жамият Уставига тегишли узгартишлар киритиш хакидаги карор Акциядорларнинг умумий йигилишида кабул килинади.

7.5.​​ Устав фондини камайтириш тугрисида карор кабул килган вактда акциядорларнинг умумий йигилиши устав фондни камайтириш сабабларини курсатади ва уни камайтириш тартибини белгилайди.

7.6.​​ Устав фондини камайтириш вактида жамият тугатилганида назарда тутиладиган акциядорларнинг манфаатларини химоя килиш шартларига риоя этилиши зарур.

7.7.​​ Устав фондини камайтириш тугрисида карор кабул килинганидан бошлаб жамият кечи билан 30 кун ичида бу карор хусусида уз кредиторларини ёзма равишда хабардор килади. Кредиторлар жамиятнинг Устав фондини​​ камайтириш тугрисида узларига​​ хабарнома​​ юборилган​​ санадан​​ эътиборан​​ кечи​​ билан​​ 30​​ кун​​ ичида​​ жамиятдан уз мажбуриятларини муддатидан олдин ижро этишни ва Устав фонди​​ камайтирилиши билан боглик зарарни тулашни талаб килишга хақли.

8. ЖАМИЯТ АКЦИЯЛАРИНИНГ​​ ТУРЛАРИ, УЛАРНИНГ НОМИНАЛ​​ ҚИЙМАТИ

8.1.​​ Жамиятнинг акциялари оддий эгасининг​​ номи ёзилган эмиссиявий​​ қимматли​​ қоғозлар​​ ҳисобланади. Акциялар мулк​​ ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий​​ ҳуқуқ​​ асосида​​ қайси юридик ёки жисмоний шахсга тегишли бўлса,​​ ўша юридик ёки​​ жисмоний шахс​​ акциянинг эгаси - Жамият акциядори деб эътироф этилади.

8.2.​​ Жамият номинал киймати​​ 4300​​ (тур​​ минг​​ уч юз​​ ) сўм бўлган оддий акцияларни​​ чиқариш ва уларни жойлаштиришга​​ ҳақлидир.

8.3.​​ Жамиятнинг оддий акциялари овоз берувчи булиб, уларнинг эгасига дивидендлар олиш, акциядорларнинг умумий йигилишларида ва жамиятни бошкаришда иштирок этиш хукукини беради.

8.4. Жамият​​ ўз фаолияти натижасидаги зарарларни​​ қоплаш мақсадида акцияларни муомилага чиқариши мумкин эмас.

 

9. ЖАМИЯТ ТОМОНИДАН ЖОЙЛАШТИРИЛАЁТГАН АКЦИЯЛАРНИ ВА АКЦИЯЛАРГА АЙИРБОШЛАНАДИГАН ЭМИССИЯВИЙ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРНИ ИМТИЁЗЛИ ОЛИШ ҲУҚУҚИ

 

 ​​ ​​ ​​ ​​ ​​ ​​ ​​ ​​ ​​ ​​ ​​ ​​​​ 9.1. Жамият томонидан акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган, ҳақи пул маблағлари билан тўланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни жойлаштиришда овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар уларни имтиёзли олиш ҳуқуқига эга. ​​ Акциядор, шу жумладан акциядорларнинг умумий йиғилишида қарши овоз берган ёхуд унда иштирок этмаган акциядор акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни ўзига тегишли шу турдаги акциялар миқдорига мутаносиб миқдорда имтиёзли олиш ҳуқуқига (бундан буён матнда имтиёзли ҳуқуқ деб юритилади) эга.

 

10. АКЦИЯДОРДАН АКЦИЯЛАРНИ ОЛИШГА БЎЛГАН ИМТИЁЗЛИ ҲУҚУҚ

 

жамият акциядорлари,​​ учинчи шахсга таклиф этилаётган нарх бўйича ва шартлар асосида, ҳамда акциядорларнинг ҳар бирига тегишли акцияларнинг сонига мутаносиб равишда;

жамият, агар ушбу жамиятнинг бошқа акциядорлари ўз имтиёзли ҳуқуқларидан фойдаланмаган бўлса.​​ 

11. ​​ ЖАМИЯТ АКЦИЯЛАРИНИ ЖОЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ

11.1.​​ Акциядорлик жамияти акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозларни очиқ ва ёпиқ обуна воситасида жойлаштиради.

11.2.​​ Акцияларнинг очиқ обунаси фақат қимматли қоғозларнинг биржа бозорида ва уюшган биржадан ташқари бозорида ўтказилади.

11.3. ​​ Давлат корхоналарини акциядорлик жамиятларига ўзгартириш жараёнида чиқарилган акциялар янги мулкдорларга белгиланган тартибда реализация қилинадиган пайтга қадар дастлабки жойлаштирилган давлат активлари ҳисобланади.

11.4. Эмитент томонидан акцияларни жойлаштириш муддати уларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак.​​ 

11.5. Жамият томонидан акциялар ва акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозларни жойлаштириш (очиқ ёки ёпиқ обуна) усуллари жамият акциядорлар умумий йиғилишининг қарори билан белгиланади.

11.6. Жамиятнинг акциялар ва акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозларни жойлаштириши, шунингдек уларни сотиб олишдаги имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш тартиби қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги қарорга мувофиқ амалга оширилади.

11.7.​​ Жамиятни таъсис этишда унинг акциялари ҳақини тўлаш жамият муассислари томонидан акцияларнинг номинал қиймати бўйича амалга оширилади.

11.8. Акцияларни жойлаштириш, шу жумладан акциядорлар ўртасида жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилишда акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархи жамият акциядорларининг умумий йиғилиши томонидан қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчиларининг савдо майдончаларида вужудга келаётган нархлар конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

11.9. Жамиятнинг қўшимча акциялари ва бошқа қимматли қоғозларини жойлаштириш чоғида уларга ҳақ тўлаш уларни чиқариш тўғрисидаги қарорда белгиланганидан кам бўлмаган нарх бўйича амалга оширилади.

11.10. Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) кўпайтирилаётганда жамиятнинг қўшимча акцияларига унинг ўз капитали ҳисобидан, шунингдек​​ ҳақини қўшимча акциялар билан тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган дивидендлар ҳисобидан ҳақ тўланган тақдирда, бундай акцияларни жойлаштириш жамият акцияларининг номинал қиймати бўйича амалга оширилади.

12.​​ ЖАМИЯТ АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ​​ ҲУҚУҚ​​ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

12.1.​​ Жамият акциядорларининг ҳуқуқлари​​ қуйидагилардан иборат:

-​​ жамиятнинг акциядорлари реестрига киритилиш;

-​​ ўзи хақида депозитарийдаги депо​​ ҳисоб​​ варағидан кўчирма олиш;

-​​ жамият фойдасининг бир​​ қисмини дивидендлар тарзида олиш;

-​​ жамият тугатилган такдирда узларига тегишли улушга мувофик мол-мулкнинг бир​​ кисмини олиш;

-​​ жамиятни бошқаришда иштирок этиш;

-​​ жамиятнинг Уставига мувофик Жамиятнинг молия-хужалик фаолияти натижалари​​ тўғрисида тўлиқ​​ ва тўғри ахборот олиш;

-​​ олган дивидендини эркин тасарруф этиш;

-​​ қимматли​​ қоғозлар бозорини тартибга солиш буйича ваколатли давлат органида,​​ шунингдек судда​​ ўз хуқуқларини​​ ҳимоя​​ қилиш;

-​​ қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари ва эмитентларнинг ўқувсиз ёки ғаразли хатти-ҳаракатлари туфайли кўрган зарарнинг тўланишини талаб қилиш;

-​​ ўз манфаатларини ифодалаш ва химоя килиш максадида уюшмалар ва бошка жамоат​​ ташкилотларига бирлашиш;

- қимматли​​ қоғозлар сотиб олиш вактида зарар куриш ва (ёки) фойданинг бир кисмини​​ йукотиш эхтимоли билан боглик таваккалчиликни сугурталаш;

12.2.​​ Акциядорлар мазкур Уставда ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа​​ ҳукукларга​​ ҳам эга бўладилар.​​ Ҳар бир оддий акция эгаси хисобланган акциядорга бир хил​​ хукукларни беради.

12.3.​​ Оддий​​ акцияларнинг​​ эгалари​​ булмиш​​ акциядорлар​​ ушбу​​ уставга​​ мувофик​​ акциядорлар​​ умумий​​ йигилишида​​ мазкур​​ йигилиш​​ ваколатига кирадиган​​ барча​​ масалалар буйича овоз бериш хукуки билан иштирок этиши мумкин, шунингдек​​ дивидендлар олиш, Жамият тугатилган такдирда эса, Жамият мол-мулкининг бир​​ кисмини олиш хукукини беради.

12.4.​​ Акцияларга булган хукуклар акцияларни олувчига унинг депо хисобварагига тегишли​​ кирим ёзуви белгиланган тартибда киритилган пайтдан эътиборан утади ва конун​​ хужжатларида белгиланган тартибда депозитарий томонидан бериладиган депо​​ хисобварагидан кучирма билан тасдикланади.

12.5.​​ Акция билан тасдикланадиган хукуклар уларнинг олувчисига ушбу кимматли когозга​​ булган хукуклар​​ ўтган пайтдан эътиборан утади.

12.6. Депозитарий билан депозитар шартнома тузган акциядор депозитарийдаги узининг ДЕПО хисобварагида булган кимматли когозларни конун хужжатларида белгиланган тартиб ва доирада тасарруф этиш хукукига эга.

12.7. Акциядорлар депозитар шартнома шартларига мувофик уз ДЕПО хисобварагининг холати хакида гувохнома олишга ва узининг ДЕПО хисобвараги буйича депозитарий​​ томонидан утказилган операциялар тугрисида хисобот олишга хаклидир.

12.8.​​ Акцияларни бошқа шахсга беришга доир чеклов белгиланиши акциядорни -мазкур акциялар эгасини қонунда белгиланган тартибда жамиятни бошқаришда иштирок этиш ва улар бўйича дивидентлар олиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.​​ 

12.9.Жамият акциядорларининг мажбуриятлари:

- мазкур Уставда курсатилган тартибда, микдор ва усулларда акцияларнинг нархини тулашга;

- мазкур Уставда назарда тутилган чегераларда, Жамият бошқарув органларининг қарорларига буйсунишга;

- жамиятнинг махфий тусда булган ахборотларини ошкор килмасликка.

Акциядор ўз акцияларига бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш бўйича хизматлар кўрсатувчи депозитарийни ўзига оид маълумотлардаги ўзгаришлар ҳақида ўз вақтида ҳабардор қилиши шарт. Акциядор ўзига оид маълумотлар ўзгарганлиги ҳақидаги ахборотни ​​ тақдим этмаган ҳолларда, бунинг оқибатида акциядорга ​​ етказилган зарар учун марказий депозитарий ва акциядорнинг ўз акцияларига бўлган ҳуқуқларини ҳисобга олиш бўйича ҳизматлар кўрсатувчи депозитарий ва акциядорлик жамияти жавобгар эмас.

12.10.​​ Акциядорлар мазкур Уставда ва конунчиликда назарда тутилган бошка мажбуриятларга хам эга буладилар.

 

13. ДИВИДЕНДЛАР ТЎЛАШ ТАРТИБИ​​ 

13.1. Жамият ҳўжалик фаолияти натижасида олинган фойда, амалдаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ​​ солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан сўнг жамият мулки ҳисобланади ва амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Уставга асосан Жамият фондларини шакллантириш, қайта инвестициялаш ва акциялар бўйича дивиденд тўлаш учун ишлатилади.

13.2.​​ Дивиденд жамият соф фойдасининг акциядорлар ўртасида тақсимланадиган қисмидир.

Жамият акцияларнинг ҳар бир тури бўйича эълон қилинган дивидендларни тўлаши шарт.

13.3.​​ Акциядорлар жамиятининг умумий йиғилиши қарорига биноан дивиденд пул маблағлари ёки бошқа қонуний тўлов воситалари билан тўланиши мумкин.

Дивиденд акциядорлар ўртасида уларга тегишли акцияларнинг сони ва турига мутаносиб равишда тақсимланади.

13.4.​​ Жамият йилнинг ҳар чорагида, ҳар ярим йилда ёки йилига бир марта жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга (эълон қилишга) ҳақлидир.​​ 

13.5.​​ Акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби тўғрисидаги қарор жамият кузатув кенгашининг тавсияси, молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги ҳақида аудиторлик хулосаси мавжуд бўлган тақдирда, молиявий ҳисобот маълумотлари асосида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. Дивидендларнинг миқдори жамият кузатув кенгаши томонидан тавсия этилган миқдордан кўп бўлиши мумкин эмас. Акциядорларнинг умумий йиғилиши акцияларнинг муайян турлари бўйича дивидендлар тўламаслик тўғрисида, шунингдек жамият уставида дивиденд миқдори белгилаб қўйилган имтиёзли акциялар бўйича тўлиқ бўлмаган миқдорда дивидендлар тўлаш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли. Дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарорда дивидендлар тўлаш бошланадиган ва тугалланадиган саналар кўрсатилади.

13.6.​​ Дивидендлар Жамият тасарруфида қоладиган соф фойдадан ва (ёки) ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдасидан тўланади.

Дивидендлар тўлаш муддати ва тартиби акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори билан белгиланади. Дивидендлар тўлаш муддати шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан 60 кундан кеч бўлмаслиги лозим.​​ 

13.7. Дивидендларни эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун шакллантирилган Жамият акциядорлари реестрида қайд этилган акциядорлар дивиденд олиш ҳуқуқига эга.

13.8.​​ Жамият:

жамият устав фондининг (устав капиталининг) ҳаммаси унинг таъсис этилиши чоғида тўлиқ тўлаб бўлингунига қадар;

агар дивидендлар тўланадиган пайтда жамиятда банкротлик белгилари мавжуд бўлса ёки жамиятда шундай белгилар дивидендларни тўлаш натижасида пайдо бўлса;

агар жамият соф активларининг қиймати унинг устав фонди (устав капитали) ва захира фонди суммасидан кам бўлса, акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳамда дивидендлар тўлашга ҳақли эмас.

13.9. Жамият​​ дивидендлар миқдорини улардан ундириладиган солиқларни инобатга​​ олмаган ҳолда эълон қилади.​​ Жамият тўланадиган дивидентлар тўғрисидаги маълумотларни қимматли қоғозлар бозорини тартибга ​​ солиш бўйича ваколатли давлат органининг ва жамиятнинг расмий веб-сайтларида қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда эълон қилади.

13.10.​​ Эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра жамият ихтиёрида қолади.

 

14.​​ ЗАХИРА ВА БОШҚА ФОНДЛАРНИ ТУЗИШ ТАРТИБИ

14.1. Жамият соф фойдаси хисобидан захира фонди ва жамият фаолияти учун зарур бўлган бошқа фондларни тузиши мумкин.

14.2. Захира фонди Жамият Устав фонди миқдорининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда тузилади.

14.3.​​ Жамиятнинг захира фонди​​ 14.2. бандда​​ белгиланган миқдорга етгунига қадар ҳар йили соф фойдадан​​ 5% дан кам бўлмаган миқдорда​​ мажбурий ажратмалар ўтказиш орқали ташкил этилади.​​ 

14.4.​​ Агар захира фонди маблағларининг ҳаммаси ёки бир қисми сарфланган тақдирда мажбурий ажратмалар, ​​ захира фондининг​​ 14.2. бандда​​ белгиланган миқдорга​​ етгунига қадар, қайта амалга оширилади.

14.5.​​ Жамиятнинг захира фонди кўрилган зарарни қоплаш, жамият облигацияларини муомаладан чиқариш, имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўлаш ва​​ қонунчиликка мувофиқ​​ акцияларни сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг талабига биноан акцияларни сотиб олиш учун мўлжалланади.

Захира фондидан бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин эмас.

 

15. ЖАМИЯТ БОШҚАРУВ ТУЗИЛМАСИ

15.1. Жамиятни бошқарув органлари қуйидагилардан иборат:​​ 

-​​ Акциядорларнинг умумий йиғилиши;

- Кузатув Кенгаши;

-​​ Ижроия​​ органи (Бошқарув).

 

16. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ​​ ​​ УМУМИЙ​​ ​​ ЙИҒИЛИШИ

16.1.​​ Акциядорларнинг умумий йиғилиши жамиятнинг юқори бошқарув органидир.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўз фаолиятини амалдаги қонун ҳужжатлари, мазкур Устав ва “Жамият акциядорларининг умумий йиғилиши тўғрисида”ги Низомга асосан амалга оширади.

16.2. Акциядорларнинг умумий йиғилишини жамият кузатув кенгашининг раиси, у узрли сабабларга кўра бўлмаган тақдирда эса, жамият кузатув кенгашининг аъзоларидан бири олиб боради.

16.3. Жамият ҳар йили акциядорларнинг умумий йиғилишини (акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини) ўтказиши шарт.

16.4. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши молия йили тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ўтказилади. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида жамиятнинг кузатув кенгашини ва тафтиш комиссиясини (тафтишчисини) сайлаш тўғрисидаги, жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижроия органи (бундан буён матнда директор деб юритилади),билан тузилган шартноманинг муддатини узайтириш, уни қайта тузиш ёки бекор қилиш мумкинлиги, шунингдек жамиятнинг йиллик ҳисоботи, йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш, жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш ҳақидаги масалалар ҳал этилади.​​ 

16.5. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишидан ташқари ўтказиладиган умумий йиғилишлари навбатдан ташқари йиғилишлардир.

16.6. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш санаси ва тартиби, йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар бериш тартиби, акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик вақтида акциядорларга бериладиган материалларнинг (ахборотнинг) рўйхати жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан белгиланади.

16.7. Жамиятнинг барча оддий акциялар битта акциядорга тегишли бўлган холатда акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилмайди. Қонун ҳужжатлари ва мазкур устав билан акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатига киритилган масалалар бўйича қарорлар бундай акциядор томонидан якка тартибда қабул қилинади ҳамда ёзма шаклда расмийлаштирилади, жамиятнинг имтиёзли акциялари қонун ҳужатларига мувофиқ овоз бериш ҳуқуқини олиши ҳоллари бундан мустасно. Бунда қонун ҳужжатлари ва ушбу уставда белгиланган ​​ акциядорлар умумий йиғилишига тайёргарлик кўриш, уни чақириш ва ўтказиш тартибини ҳамда муддатларини белгиловчи қоидалар қўлланилмайди, акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш муддатларига тааллуқли қоидалар бундан мустасно.

16.8.​​ Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига қуйидагилар​​ киради:

Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар Жамиятнинг Кузатув кенгаши ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас, ушбу Уставда кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

жамият устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш, шунингдек жамият уставига​​ жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;

қонуннинг 34-моддасига мувофиқ акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;

жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айрибошланадиган облигациялар ​​ чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

жамиятнинг ижроия органини тузиш, унинг раҳбарини сайлаш ( тайинлаш), раҳбарнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

жамиятнинг ижроия органига тўланадиган ҳақ ва компенсациялар миқдорларини белгилаш;

қонуннинг 75-моддаси биринчи қисмининг ўн биринчи хатбошисига мувофиқ жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш;

аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш ҳақида қарор қабул қилиш;

Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар жамиятнинг ижроия органи ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас.

16.9.​​ Акциядорларнинг умумий йиғилишида овозга қўйилган масалалар бўйича қуйидагилар овоз бериш ҳуқуқига эга бўлади:

жамиятнинг оддий акциялари эгалари бўлган акциядорлар;

қонун​​ ҳужжатларида​​ назарда тутилган ҳолларда жамиятнинг имтиёзли акциялари эгалари бўлган акциядорлар.

16.10. Овозга қўйилган масала бўйича акциядорлар умумий йиғилишининг қарори, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, жамиятнинг овоз берувчи акциялари эгалари бўлган, йиғилишда иштирок этаётган акциядорларнинг кўпчилик (оддий кўпчилик) овози билан қабул қилинади.

16.11. Уставнинг 16.8. бандининг а,б,в.д,н,с - хат бошиларида кўрсатилган масалалар бўйича қарор акциядорлар умумий йиғилиши томонидан акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларнинг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик (малакали кўпчилик) овози билан қабул қилинади.​​ 

16.12. Акциядорларнинг умумий йиғилишини олиб бориш тартиби бўйича акциядорлар умумий йиғилиши томонидан қарор қабул қилиш тартиби ушбу устав ёки жамиятнинг акциядорлар умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланган бошқа ҳужжатларида белгилаб қўйилади.

16.13. Акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритилмаган масалалар бўйича қарор қабул қилишга, шунингдек кун тартибига ўзгартишлар киритишга ҳақли эмас.

16.14. Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган​​ қарорлар, шунингдек овоз бериш якунлари қонун ҳужжатларида ҳамда ушбу уставда назарда тутилган тартибга асосан ушбу қарорлар қабул қилинган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай акциядорлар эътиборига етказилади.

16.15. Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан уч иш куни олдин шакллантирилган жамият акциядорларининг реестрида қайд этилган акциядорлар эга бўлади.

16.16. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида етти кундан кечиктирмай, лекин узоғи билан ўттиз кун олдин жамиятнинг расмий веб-сайтида, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади, шунингдек акциядорларга электрон почта орқали юборилади.

Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган ахборотга (материалларга) жамиятнинг йиллик ҳисоботи, жамиятнинг йиллик молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан жамият тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ва аудиторлик ташкилотининг хулосаси, жамият кузатув кенгашининг директор (бошқарув раиси) билан тузилган шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш, шартномани қайта тузиш ёки бекор қилиш мумкинлиги тўғрисидаги хулосаси, шунингдек жамиятнинг кузатув кенгаши ҳамда тафтиш комиссияси аъзолигига (тафтишчилигига) номзодлар тўғрисидаги маълумотлар, жамиятнинг уставига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар лойиҳаси ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги устави лойиҳаси киради.

16.17.​​ Жамият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядорлар (акциядор) жамиятнинг молия йили тугаганидан кейин олтмиш кундан кечиктирмай акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига масалалар киритишга ҳамда жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига (тафтишчилигига) бу органнинг миқдор таркибидан ошмайдиган тарзда номзодлар кўрсатишга ҳақли.​​ 

16.18. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана уни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кундан кам ва ўттиз кундан кўп этиб белгиланиши мумкин эмас.

16.19. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши жамият кузатув кенгашининг қарорига кўра унинг ўз ташаббуси асосида, тафтиш комиссиясининг (тафтишчининг) ёзма талаби, шунингдек ёзма талаб тақдим этилган санада жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) ёзма талаби асосида ўтказилади.​​ 

16.20. Жамият тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) ёзма талабига кўра акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш ҳақида ёзма талаб тақдим этилган кундан эътиборан ўттиз​​ кундан кечиктирмай жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.​​ 

16.21. Жамиятнинг тафтиш комиссияси (тафтишчиси) ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар) акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида талаб тақдим этган санадан эътиборан ўн кун ичида жамият кузатув кенгаши акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида ёки йиғилишни чақиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади. ​​ 

16.22.​​ Овозларни санаб чиқиш, акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиши учун акциядорларни рўйхатга олиш, шунингдек овоз бериш бюллетенларини тарқатиш учун жамият кузатув кенгаши томонидан саноқ комиссияси тузилиб, унинг аъзолари сони ва шахсий таркиби акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.

16.23. Агар акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами эллик фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатли (кворумга эга) бўлади.

16.24. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун кворум бўлмаса, акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишини ўтказиш санаси эълон қилинади. Акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишини ўтказишда кун тартибини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.

16.25. Агар акциядорларнинг ўтказилмай қолган йиғилиши ўрнига чақирилган такрорий умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами қирқ фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг такрорий умумий йиғилиши ваколатли бўлади.

16.26.​​ Акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш «жамиятнинг овоз берувчи битта акцияси — битта овоз» принципи бўйича амалга оширилади, жамиятнинг кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш бўйича кумулятив овоз беришни ўтказиш ҳоллари бундан мустасно.

16.27. Акциядорларнинг умумий йиғилишида кун тартиби масалалари бўйича овоз бериш овоз бериш бюллетенлари орқали амалга оширилади.​​ 

Овоз бериш бюллетенида: Жамиятнинг тўлиқ фирма номи, акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш саналари, вақти ва жойи, овоз беришга қўйилган ҳар бир масаланинг тарифи ва уни кўриб чиқиш навбати, овоз беришга қўйилган ҳар бир масала бўйича “Ёқлайман”, “Қаршиман” ёки “Бетарафман” деган мазмундаги сўзлар билан ифодаланган овоз бериш вариантлари кўрсатилган бўлиши (бундан овоз беришга қўйилган масалага “ёқлайман” деган мазмундаги сўз билан ифодаланадиган кумулятив овоз бериш мустасно), овоз бериш бюлетени акциядор (унинг вакили)​​ томонидан имзоланиши лозимлиги​​ тўғрисида кўрсатма бўлиши керак.

Жамият Кузатув кенгаши ​​ ёки тафтиш комиссияси аъзосини (тафтишчисини) сайлаш тўғрисиджаги масала юзасидан овоз бериш ўтказилган тақдирда, овоз бериш бюлетенида номзод тўғрисидаги маълумотлар, унинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилиши лозим.

16.28.​​ Овоз бериш якунлари бўйича саноқ комиссияси овоз бериш якунлари тўғрисида баённома тузади, баённома жумладан акциядорлар умумий йиғилишининг кворуми мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни ҳам ўз ичига олади ва саноқ комиссиясининг аъзолари томонидан имзоланади.

16.29.​​ Овоз бериш якунлари акциядорларнинг овоз бериш ўтказилган умумий йиғилишида ўқиб эшиттирилади, шунингдек акциядорларнинг умумий йиғилиши ёпилганидан кейин овоз бериш якунлари тўғрисидаги ҳисоботни эълон қилиш орқали акциядорлар эътиборига етказилади.

16.30.​​ Акциядорлар умумий йиғилишининг баённомаси акциядорларнинг умумий йиғилиши ёпилганидан кейин ўн кундан кечиктирмай икки нусхада тузилади. Ҳар иккала нусха ҳам умумий йиғилишда раислик қилувчи ва умумий йиғилиш котиби томонидан имзоланади.

17. ЖАМИЯТ КУЗАТУВ КЕНГАШИ

17.1.​​ Жамиятнинг кузатув кенгаши жамият фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, ушбу Устав ва қонунчилик билан акциядорлар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатларига киритилган масалаларни ҳал этиш бундан мустасно.

Жамият кузатув кенгаши ўз фаолиятини амалдаги қонун ҳужжатлари, мазкур Устав ва “Жамият кузатув кенгаши тўғрисида”ги Низомга асосан амалга оширади.

17.2. ​​ Жамият кузатув кенгашининг ваколатлари қуйидагилардан иборат:

жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;

жамият акциядорларининг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш,​​ қонунчиликда​​ назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш;

акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санани белгилаш;

акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорлари реестрини шакллантириш санасини белгилаш;

жамият уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки янги таҳрирдаги уставни тасдиқлаш​​ юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилишига таклиф киритиш;

жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан боғлиқ битимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш;

жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айрибошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида​​ қарор қабул қилиш;

жамиятнинг ижроия органини тузиш, унинг раҳбарини сайлаш (тайинлаш) раҳбарнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

жамият ижроия органига ​​ тўланадиган ҳақ ва компенсациялар миқдорини белгилаш Конуннинг 75-моддаси 1-қисмининг ўн бешинчи хатбошисига мувофиқ жамиятнинг бизнес-режасини тасдиқлаш, аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида аудиторлик ташкилоти ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш ҳақида қарор қабул қилиш;​​ 

йиллик​​ бизнес-режани маъқуллаш ва унинг ижроси назоратини амалга ошириш.​​ Бунда жамиятнинг келгуси йилга мўлжалланган бизнес-режаси жамият кузатув кенгаши мажлисида жорий йилнинг 1 декабридан кечиктирмай маъқулланиши лозим;​​ 

жамиятнинг йиллик ҳисоботи билан бирга жамиятнинг йиллик молия-ҳўжалик фаолиятини аудиторлик текшируви якунлари бўйича ташқи аудиторнинг ҳисобот ва хулосасини эшитиш ҳамда унинг натижалари бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаш. Бунда​​ жамиятнинг йиллик ҳисоботи акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида ўттиз кун олдин жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан дастлабки тарзда тасдиқланиши лозим;

йилнинг ҳар чораги якунлари бўйича ижроия органи ва ички аудит хизмати ҳисоботларини эшитиш ҳамда унинг натижалари бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаш;

корпоратив маслаҳатчини тайинлаш;

ички аудит хизматини ташкил этиш, унинг ходимларини тайинлаш ва харажатларининг йиллик сметасини тасдиқлаш;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда акциядорларнинг умумий йиғилишига қадар ижроия органи ваколатини муддатидан илгари тўҳтатиш ва ижроия органи раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчини тайинлаш;

жамиятнинг ижроия органи фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатдан эркин фойдаланиш ва ижроия органидан кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун уларни олиш. Олинган ҳужжатлардан кузатув кенгаши ва унинг аъзолари фақат хизмат мақсадларида фойдаланишлари мумкин;

жамият тафтиш комиссияси аъзоларига (тафтишчисига) тўланадиган ҳақ ва компенсация миқдори юзасидан тавсиялар бериш;

акциялар бўйича дивидендлар миқдори ва уларни тўлаш тартиби юзасидан тавсиялар бериш;

жамиятнинг захира ва бошқа фондларидан фойдаланиш;

жамиятнинг бошқарув органлари фаолият тартибини белгиловчи ҳужжатларни тасдиқлаш;

жамиятнинг ваколатхоналарини очиш ҳамда филиалларини ташкил этиш;

жамиятнинг шўъба ва тобе корхоналарини ташкил этиш;

йирик битишувларни содир этиш;

ушбу Устав ва қонунчиликка мувофиқ кузатув кенгаши ваколатларига киритилган бошқа масалаларни ҳам ҳал этиш.

​​ Жамият кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалаларни ҳал қилиш, жамият ижроия органига ўтказилиши мумкин эмас.

17.3.​​ Жамият кузатув кенгашининг аъзолари ушбу Устав ва қонунчиликда назарда тутилган тартибда акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга сайланадилар.​​ 

17.4.​​ Жамият кузатув кенгаши таркибига сайланган шахсларнинг қайта сайланишлари чекланмайди. Жамият акциядорларининг умумий йиғилиши қарори билан Кузатув кенгашининг аъзосини ҳар бири(ҳаммаси)нинг ваколати муддатидан илгари тўҳтатилиши мумкин.

17.5.​​ Жамият кузатув кенгашининг миқдор таркиби​​ жамият акциядорларининг сони бир мингдан ортиқ бўлган холатда ​​ акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тўққиз аъзодан иборат деб белгиланади.

17.6.​​ Жамият ижроия органининг аъзолари кузатув кенгашига сайланишлари, тайинланишлари мумкин эмас. Муайян жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган шахслар мазкур жамиятнинг кузатув кенгаши аъзолари бўлиши мумкин эмас.​​ 

17.7.​​ Кузатув кенгаши таркибига қонунда назарда тутилган тартибда ушбу жамиятнинг акциядорлари ҳисобланмаган шахслар ҳам сайланиши мумкин.

17.8.​​ Жамият кузатув кенгаши таркибига сайланадиган шахсларга нисбатан қўйиладиган талаблар “Жамият Кузатув кенгаши тўғрисида”ги Низом билан белгиланади.

17.9.​​ Жамиятнинг Кузатув Кенгаши аъзолари сайлови кумулятив овоз бериш орқали сайланади.

Кумулятив овоз беришда хар бир акциядорга тегишли овозлар сони жамиятнинг ​​ Кузатув Кенгашига сайланиши лозим бўлган шахслар сонига кўпайтирилади ва акциядор шу тариқа олинган овозларни битта номзодга тўлиқ беришга ёки икки ва ундан ортиқ номзодлар ўртасида тақсимлашга ҳақли.

17.10.​​ Энг кўп овоз тўплаган номзодлар кузатув кенгаши таркибига сайланган деб ҳисобланади.

17.11. Жамият кузатув кенгашининг раиси кузатув кенгаши аъзолари томонидан уларнинг ўзлари орасидан кузатув кенгаши аъзолари умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан сайланади.

17.12. Жамият кузатув кенгаши ўз раисини кузатув кенгаши жами аъзоларининг кўпчилик овози билан қайта сайлашга ҳақлидир.

17.13.​​ Жамият кузатув кенгашининг раиси унинг ишини ташкил этади, кузатув кенгаши мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади, мажлисда баённома юритилишини ташкил этади, акциядорлар умумий йиғилишида раислик қилади.

17.14.​​ Жамият кузатув кенгашининг раиси йўқлигида унинг вазифасини кузатув кенгаши аъзоларидан бири бажариб туради.

17.15. Жамият номидан​​ ​​ яккабошчилик асосидаги ижроия органи​​ (директори) билан, ёки коллегиал ижроия органи (бошқаруви, дирекцияси) раҳбари, ёки бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи билан тузиладиган шартнома​​ Кузатув кенгаши раиси томонидан имзоланади.

17.16.​​ Жамият кузатув кенгашининг мажлиси кузатув кенгашининг раиси томонидан унинг ўз ташаббуси билан, кузатув кенгашининг аъзоси, тафтиш комиссиясининг, жамият ижроия органининг, шунингдек мазкур Уставда белгилаб қўйилган бошқа шахсларнинг талабига биноан чақирилади.​​ 

Жамият кузатув кенгашининг мажлисини чақириш ва ўтказиш тартиби мазкур Устав ва “Жамият Кузатув кенгаши тўғрисида”ги Низомда белгилаб қўйилади.​​ 

Кузатув кенгаши мажлислари ҳар чоракда камида бир маротаба ўтказилади.

17.17.​​ Кузатув кенгаши мажлисини ўтказиш учун кворум кузатув кенгашига сайланган аъзоларнинг етмиш беш фоизидан кам бўлмаслиги керак.

17.18.​​ Кузатув кенгаши аъзоларининг сони уставда назарда тутилган миқдорнинг етмиш беш фоизидан кам бўлиб қолса, жамият кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш учун акциядорларнинг фавқулодда (навбатдан ташқари) умумий йиғилишини чақириши шарт. Кузатув кенгашининг қолган аъзолари акциядорларнинг ана шундай фавқулодда (навбатдан ташқари) умумий йиғилишини чақириш тўғрисидагина қарор қабул қилишга ҳақлидир.

17.19.​​ Жамият кузатув кенгашининг мажлисида қарорлар мажлисда ҳозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади, жамият Устави ва қонунчиликда бир овоздан қарор қабул қилиш белгиланган холатлар бундан мустасно. ​​ Жамият кузатув кенгаши мажлисида масалалар ҳал этилаётганда кузатув кенгашининг ҳар бир аъзоси битта овозга эга бўлади. Кузатув кенгаши аъзоларининг овозлари тенг бўлган ҳолларда кузатув кенгаши раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

17.20.​​ Жамият кузатув кенгашининг бир аъзоси ўз овозини кузатув кенгашининг бошқа аъзосига беришига йўл қўйилмайди.

17.21​​ Жамият кузатув кенгашининг мажлисида баённома юритилади. Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлис ўтказилганидан сўнг 10 кундан кечиктирмай тузилади.​​ 

17.22.​​ Мажлис баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:

мажлис ўтказилган жой ва вақт;

мажлисда ҳозир бўлган шахслар;

мажлиснинг кун тартиби;

овоз беришга қўйилган масалалар, улар юзасидан ўтказилган овоз бериш якунлари;

қабул қилинган қарорлар.

17.23.​​ Жамият кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлисда иштирок этаётган жамият кузатув кенгаши аъзолари томонидан имзоланади, улар мажлиснинг баённомаси тўғрилиги учун жавобгардир.

17.24.​​ Жамият кузатув кенгашининг қарорлари сиртдан овоз бериш йўли​​ билан (сўров йўли билан) жамият кузатув кенгашининг барча аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилиниши мумкин

17.25. Акциядорлар умумий йиғилиши қарорига биноан жамият кузатув кенгаши аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган даврда бадал тўланиши ва (ёки) кузатув кенгашининг аъзоси вазифасини бажариш билан боғлиқ харажатлари қопланиши мумкин. Бундай бадал ва тўловларнинг миқдори акциядорлар умумий йиғилиши қарори билан белгилаб қўйилади.

17.26.​​ Кузатув кенгаши аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлаш Кузатув кенгаши раиси томонидан Кузатув кенгашининг ҳар бир аъзоси учун аниқ амалга оширилади. Кузатув кенгашининг ҳар бир аъзоси учун тақдирлаш пули миқдори фаолият самарадорлигига қараб Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан белгиланади.

17.27. Жамият Кузатув кенгашининг аъзолари акциядорлик жамияти олдида қонун ҳужжатларига ва жамият уставига мувофиқ жавоб берадилар. Бунда овоз беришда қатнашмаган ёки жамиятга зарар етказувчи қарорга қарши овоз берган жамият Кузатув кенгаши аъзолари жавобгарликдан озод қилинади.​​ 

18. ЖАМИЯТНИНГ ИЖРОИЯ ОРГАНИ

18.1.Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилиш ваколати жамият директори томонидан амалга оширилади.​​ 

 ​​ ​​​​ 18.2.Жамият директори ўз фаолиятини амалдаги қонун ҳужжатлари, мазкур Устав ва “Жамият ижроия органи тўғрисида”ги​​ ​​ акциядорларнинг умумий йиғилишида тасдиқланган​​ Низомга асосан амалга оширади.

 ​​ ​​​​ 18.3.​​ Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тайинланадиган жамият директорининг ​​ ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда, жамият кузатув кенгашининг қарори билан белгиланган шахс унинг вазифаларини акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишигача бўлган даврда вақтинча бажариб туришига йўл қўйилади.

 ​​ ​​ ​​ ​​ ​​ ​​ ​​ ​​ ​​ ​​ ​​ ​​​​ 18.4. Жамият ижроия органининг ваколатига жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилишга доир барча масалалар киради, акциядорлар умумий йиғилишининг ёки жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилган масалалар бундан мустасно.

 ​​ ​​ ​​ ​​ ​​ ​​ ​​ ​​ ​​ ​​ ​​ ​​ ​​​​ 18.5.​​ Ижроия орган раҳбари​​ (директор)нинг вазифалари:

- ўз ваколатлари доирасида жамиятнинг самарали ва барқарор ишлашини таъминлаган ҳолда унинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилиш, Акциядорлар умумий йигилиши ва Кузатув кенгашининг мутлақ ваколатига киритилган масалалардан ташқари;

- Акциядорлар умумий йигилиши ва жамият Кузатув кенгаши қарорларининг бажарилишини ташкил этиш;

18.6.​​ Жамият​​ ижроия органи (директори)​​ Жамият Устави ва Жамият "Ижроия органи тугрисида​​ ги​​ Низом асосида иш олиб боради.

18.7.​​ Жамият​​ ижроия органи​​ (директори)​​ ининг ваколатларига куйидагилар киради:

-​​ Устав ва Жамият Кузатув кенгаши томонидан узига берилган​​ ваколатларга мувофик​​ Жамиятнинг ишига рахбарлик килиш;

-​​ Жамият Кузатув кенгашининг розилигига кура унинг ишида маслахат овози​​ билан​​ иштирок этади;

-​​ Жамият​​ номидан​​ ишончномасиз​​ иш юритади, давлат муассасалари,​​ барча мулк​​ шаклларидаги корхона ва ташкилотларда унинг манфаатларини химоя килади;

-​​ Жамият мижозлари билан шартномалар ва контрактлар тузади;

- Штатларни белгилайди, Жамият ходимларини ишга кабул килади, улар билан мехнат шартномаларини​​ тузади​​ ва​​ бекор​​ килади,​​ ва уларга​​ нисбатан​​ интизомий​​ жазо чораларини​​ куллайди, ходимлар томонидан мехнат ва ижро интизомини саклаб​​ туришини таъминлайди, шунингдек қонунчилик асосида ҳодимларга компенсация тўловлари, моддий рағбатлантиришни белгилайди;​​ 

- Жамиятнинг таркибий булинмалар тугрисидаги низомлар, ходимларнинг лавозим​​ йурикномаларини тасдиклайди;

-​​ Жамият номидан амалдаги конунчиликка асосан ишончномаларни беради;

-​​ Жамиятнинг барча ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий булган буйрук ва​​ фармойишлар чикаради ва курсатмалар беради;

-​​ Жамиятнинг ички меъёрий хужжатларини тасдиклайди;

-​​ Жамиятнинг таркибий булинмаларининг узаро самарали харакатини таъминлайди;

- Жамият филиаллари, шўъба ва тобе корхона​​ низомларини тасдиқлайди​​ рахбарлари ва бош ҳисобчиларини шартнома асосида ишга ёллайди. Корхоналарни ойлик маошлари ва ўринлар жадвалини тасдиқлайди;

- Жамият​​ умумий йиғилиши ва​​ Кузатув кенгаши томонидан тасдикланган бизнес-режада курсатилган​​ кўрсаткичларни бажарилиши юзасидан тегишли чоралар белгилайди;

- Жамиятни ривожлантириш дастурлари ва бизнес-режалари ишлаб чикилишига рахбарлик килади, уларни ташкил этади ва бажарилишини назорат килади;

- Жамиятнинг фаолиятида конун хужжатлари талабларига риоя килинишини​​ таъминлайди;

- Амалдаги конунчиликка мувофик Жамиятда бухгалтерия хисоби ва хисоботининг ташкил этилиши, зарур холати ва ишончлилигини, йиллик хисоботлар ва бошка молиявий хисоботлар тегишли органларга уз вактида такдим этилишини, шунингдек​​ акциядорларга, кредиторларга ва бошка олувчиларга юбориладиган Жамият фаолияти​​ тугрисидаги маълумотлар такдим этилишини таъминлайди;

- Жамиятнинг молия-хужалик фаолияти тугрисидаги хужжатлар Жамиятнинг Кузатув кенгаши, Тафтиш комиссияси ёки Жамият аудитори талабига кура такдим этади;

-​​ давлат статистика хисоботи тегишли органларга тулик ва уз вактида такдим​​ этилишини таъминлайди;

-​​ Жамиятни малакали кадрлар билан таъминлайди, Жамият ходимларининг билими,​​ малакаси, тажрибаси ва кобилиятларидан энг яхши фойдаланиш чораларини куради;

-​​ Жамият ходимларининг ижтимоий кафолатларига риоя килинишини ва улар​​ мехнатини мухофаза килишини таъминлайди;

- ўз ваколатига тегишли ишларнинг холати тугрисидаги ахборотни акциядорларнинг​​ умумий йигилишига ва Жамият Кузатув кенгашига​​ белгиланган муддатда такдим​​ этади;

- Жамият акциядорларининг Умумий йиғилишида катнашиш, дивидендлар хисобланиши ва туланиши буйича акциядорларнинг барча хукукларига риоя килади;

- Ўзбекистон Республикаси амалдаги конунчиликка ва бошка конун ости хужжатларига ҳамда Жамият ички хужжатларига риоя килади.

18.8. Жамият​​ ижроия органи (директори)​​ уз хукукларини амалга оширишда ва уз бурчларини бажаришда жамият манфаатларини кузлаб иш тутиши лозим.

18.9. Жамият​​ ижроия органи (директори)​​ конун хужжатларига ва ушбу уставга мувофик жамият олдида​​ хисобдордир.

 

19.ЖАМИЯТ КУЗАТУВ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИНГ, ЖАМИЯТ ДИРЕКТОРИНИ ЖАВОБГАРЛИГИ

19.1.Жамият Кузатув Кенгашининг аъзолари, жамият директори​​ ва бошқарув аъзолари​​ ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва ўз мажбуриятларини бажаришда жамиятнинг манфаатларини кўзлаб иш тутиши ва белгиланган тартибда жавобгар бўлиши лозим.

19.2. Агар ушбу боб қоидаларига мувофиқ бир нечта шахс жавобгар бўлса, уларнинг жамият олдидаги жавобгарлиги солидар жавобгарлик бўлади.

19.3. Жамиятга зарар етказилишига сабаб бўлган қарорга овоз беришда иштирок этмаган ёки ушбу қарорга қарши овоз берган жамият кузатув кенгаши аъзолари, бошқарув аъзолари жавобгар бўлмайди.

20. ​​ Жамиятнинг миноритар акциядорлари қўмитаси

 ​​ ​​ ​​ ​​​​ 20.1.​​ Миноритар акциядорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини​​ ҳимоя қилиш мақсадида жамиятда уларнинг орасидан миноритар акциядорларнинг қўмитаси ташкил этилиши мумкин.

 ​​ ​​ ​​ ​​ ​​​​ 20.2. Миноритар акциядорлар қўмитасининг таркибига номзодлар бўйича​​ таклифлар жамиятга жамият кузатув кенгашига номзодлар бўйича таклифлар киритиш учун назарда тутилган тартибда ва муддатларда киритилади.

20.3. Миноритар акциядорлар қўмитасининг аъзоларини сайлашда акциядорларнинг умумий йиғилишида ҳозир бўлган ва жамият кузатув кенгашига​​ номзодлар кўрсатмаган ёхуд акциядорларнинг ўтказилаётган умумий йиғилишида кузатув кенгашига номзодлари сайланмаган акциядорлар иштирок​​ этади.

20.4. Миноритар акциядорлар қўмитасининг таркибига жамиятнинг директори, бошқарув аъзолари, шунингдек жамиятнинг кузатув кенгашига ва тафтиш комиссиясига (тафтишчиси этиб) сайланган шахслар кириши мумкин​​ эмас.

 ​​ ​​ ​​ ​​ ​​​​ 20.5.​​ Миноритар акциядорлар қўмитасининг ваколатига қуйидагилар киради:

акциядорларнинг умумий йиғилиши ёки жамиятнинг кузатув кенгаши​​ кўриб чиқиши учун киритилаётган йирик битимлар ва аффилланган шахслар билан битимлар тузишга оид масалалар бўйича таклифлар тайёрлашда​​ иштирок этиш;

миноритар акциядорларнинг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини​​ ҳимоя қилиш билан боғлиқ мурожаатларини кўриб чиқиш;

қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат​​ органига миноритар акциядорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисида мурожаатлар киритиш;

қонун ҳужжатларига ва жамият уставига мувофиқ бошқа масалаларни​​ кўриб чиқиш.

20.6.​​ Миноритар акциядорлар қўмитасининг қарорлари оддий кўпчилик овоз​​ билан қабул қилинади. Миноритар акциядорлар қўмитасининг мажлислари​​ унинг микдор таркибига сайланган шахсларнинг камида тўртдан уч қисми​​ ҳозир бўлганда ваколатлидир.

20.7.​​ Миноритар акциядорлар қўмитаси аъзоларининг сони жамият уставида​​ белгиланади.

20.8.​​ Миноритар акциядорларнинг қўмитаси қабул қилинган қарорлар тўғрисида ҳар йили акциядорларнинг умумий йиғилишида ҳисобот беради.

20.9.​​ Миноритар акциядорлар қўмитасининг раиси ушбу қўмита таркибидан​​ миноритар акциядорлар қўмитасининг аъзолари томонидан кўпчилик овоз​​ билан сайланади.

20.10.​​ Миноритар акциядорлар қўмитасининг раиси миноритар акциядорлар​​ қўмитасининг ваколат доирасига киритилган барча масалалар бўйича жамиятнинг ҳужжатларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

20.11.​​ Миноритар акциядорлар қўмитасининг фаолият кўрсатиш тартиби қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи​​ томонидан тасдиқланади.

20.12.​​ Миноритар акциядорлар қўмитаси жамиятнинг хўжалик фаолиятига аралашишга ҳақли эмас.

20.13.​​ Миноритар акциядорлар қўмитасининг фаолиятига жамият кузатув​​ кенгашининг ёки ижроия органининг аралашувига йўл қўйилмайди.

21.​​ ЖАМИЯТ​​ ФАОЛИЯТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ

а) Тафтиш​​ комиссияси

21.1.Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш учун акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга тафтиш комиссияси (тафтишчи) сайланади. Жамият тафтиш комиссияси сон таркиби 3 кишидан иборат.

21.2.Жамият тафтиш комиссияси аъзоларига доир малака талаблари акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланади. Айни бир шахс жамиятнинг тафтиш комиссияси таркибига кетма-кет уч мартадан ортиқ сайланиши мумкин эмас.

21.3.Жамият тафтиш комиссиясининг ваколат доираси ва фаолият кўрсатиш тартиби қонун ҳужжатлари, ушбу устав ва акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланадиган “Жамият тафтиш комиссияси тўғрисида”ги Низом билан белгиланади.

21.4.Жамият тафтиш комиссиясининг ​​ ёзма талабига кўра жамият ижроия органида мансабни эгаллаб турган шахслар жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни тафтиш комиссиясига тақдим этиши шарт.

21.5.Жамият тафтиш комиссиясининг аъзолари бир вақтнинг ўзида жамият кузатув кенгашининг аъзоси бўлиши, шунингдек айни шу жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаши мумкин эмас.

21.6.Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш тафтиш комиссиясининг, акциядорлар умумий йиғилишининг, жамият кузатув кенгашининг ташаббусига кўра ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра жамият кузатув кенгашини олдиндан хабардор қилиш йўли билан бир йиллик ёки бошқа давр ичидаги фаолият якунлари бўйича амалга оширилади.

21.7.Жамиятнинг тафтиш комиссияси жамиятнинг​​ режали, ваколатхоналари. Шунингдек шўъба ва унитар корхоналари​​ молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунлари бўйича ҳисобот ва хулоса тузади, бу хулосада:

жамиятнинг ҳисоботларида ва бошқа молиявий ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилигига доир баҳо;

бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тақдим этиш тартиби бузилганлиги, шунингдек молия-хўжалик фаолияти амалга оширилаётганда қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги ахборот кўрсатилади.

21.8.Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунлари бўйича тафтиш комиссия ҳисобот ва хулосаси акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида эшитилади.

21.9.Тафтиш комиссияси жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги, шунингдек қонун ҳужжатларининг ва жамият ички ҳужжатларининг бундай битимларни тузишга доир талабларига риоя қилиниши тўғрисидаги хулосани ҳар чоракда жамият кузатув кенгашининг мажлисига олиб чиқади.​​ 

б) Жамиятнинг ички аудит хизмати

21.10.Жамият активларининг баланс қиймати энг кам иш ҳақи миқдорининг юз минг баробаридан кўп бўлганда ички аудит хизмати ташкил этилади. Ички аудит хизмати жамиятнинг кузатув кенгашига ҳисобдордир.

21.11.Жамиятнинг ички аудит хизмати жамиятнинг ижроия органи, филиаллари ва ваколатхоналари ​​​​ шўъба ва унитар корхоналари​​ томонидан қонун ҳужжатларига, жамият уставига ва бошқа ҳужжатларга риоя этилишини, бухгалтерия ҳисобида ва молиявий ҳисоботларда маълумотларнинг тўлиқ ҳамда ишончли тарзда акс эттирилиши таъминланишини, хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва тартиб-таомилларига риоя этилишини, активларнинг сақланишини, шунингдек жамиятни бошқариш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишини текшириш ҳамда мониторинг олиб бориш орқали жамиятнинг ижроия органи, филиаллари ва ваколатхоналари​​ шўъба ва унитар корхоналари​​ ​​ ишини назорат қилади ҳамда баҳолайди.

21.12.Жамиятнинг ички аудит хизмати ўз фаолиятини қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибга мувофиқ амалга оширади.

в) Аудиторлик ташкилоти​​ (ташқи аудитор)

21.13.Аудиторлик ташкилоти жамият билан тузилган шартномага мувофиқ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жамият молия-хўжалик фаолиятининг текширилишини амалга оширади ва унга текшириш якунлари бўйича ҳисобот ҳамда аудиторлик хулосасини тақдим этади.

21.14.Аудиторлик ташкилоти жамиятнинг молиявий ҳисоботи ва молияга доир бошқа ахборот ҳақидаги нотўғри хулосани ўз ичига олган аудиторлик хулосаси тузилганлиги оқибатида етказилган зарар учун жамият олдида жавобгар бўлади.

22. ЖАМИЯТНИНГ ҲИСОБИ ВА ҲИСОБОТИ

22.1. Жамият​​ ва шўъба, тобе (унитар) корхоналарконун хужжатларида белгиланган тартибда бухгалтерия хисоб-китобини юритиши ва молия хисоботини такдим этиши шарт.

22.2. Жамиятда бухгалтерия хисоб-китобини ташкил этиш, унинг холати ва тугри​​ юритилиши, тегишли органларга хар​​ чорак, йиллик​​ хисобот ва бошка молия хисоботлари,​​ шунингдек акциядорлар, кредиторлар ва оммавий ахборот воситаларига жамият фаолиятига доир маълумотлар уз вактида такдим этилиши учун жавобгарлик конун хужжатларига мувофик ижроия органи зиммасида булади.

22.3. Жамиятнинг акциядорлар умумий йигилишига такдим этадиган йиллик​​ йиғма​​ хисоботидаги, бухгалтерия балансидаги, фойда ва зарарлар хисобварагидаги маълумотларнинг тугри​​ эканлиги жамиятнинг тафтиш комиссияси томонидан тасдикланиши лозим.

22.4. Курсатиб утилган хужжатларни матбуотда эълон килишдан олдин жамият йиллик​​ молия хисоботини хар йилги текшириш ва тасдиклаш учун жамият ёки акциядорлар​​ билан мулкий манфаатлар негизида боглик булмаган аудиторлик ташкилотини жалб этиши шарт.

22.5. Жамиятнинг йиллик хисоботи акциядорларнинг йиллик умумий йигилиши утказиладиган санадан камида 30 кун олдин кузатув кенгаши томонидан дастлабки тарзда тасдикланиши лозим.

22.6.​​ Жамиятнинг молия йили 1 январдан бошланади ва 31 декабрда тугайди.

23.​​ ЖАМИЯТНИ КАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ

23.1. Жамиятни кайта ташкил этиш (жумладан: кушиш, булиш, ажратиш, узгартириш ва х.к.) ва тугатиш акциядорлар умумий йигилишининг карори асосида, шунингдек,​​ Узбекистон Республикаси амалдаги конунчилиги билан белгиланган холларда ва тартибда амалга оширилади.

23.2. Жамиятни кайта ташкил этиш Узбекистан Республикаси Фукаролик Кодексининг 49-52 моддалари, шунингдек "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хукукларини химоя килиш тугрисида" конуннинг 92​​ - 100 моддаларига мувофик амалга оширилади.

23.3.​​ Жамият​​ қуйидаги​​ ҳолларда тугатилади:

23.4. Жамиятни тугатиш тартиби Узбекистан Республикаси Фукаролик Кодексининг 53-55​​ моддалари, шунингдек "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хукукларини химоя килиш тугрисида" конуннинг​​ 98​​ - 100​​ моддаларига мувофик амалга оширилади.

23.5. Жамиятни тугатиш тугрисидаги карор кабул килинганидан сунг Жамият акциядорларининг Умумий йигилиши Тугатувчини тайинлайди.

23.6. Тугатувчи тайинланган вактдан бошлаб унга Жамият ишларини бошқариш ваколатлари утади.

23.7.Тугатувчи:

23.8. Кредиторлар томонидан талабларни куйиш учун белгиланган муддат тугаганидан​​ кейин тугатувчи оралик тугатиш балансини тузади. Мазкур балансда тугатилаётган​​ Жамият мол-мулкининг таркиби, кредиторлар куйган талаблар, шунингдек уларни​​ караб чикиш натижалари тугрисидаги маълумотлар булади.

Оралик​​ тугатиш​​ баланси​​ акциядорларнинг​​ Умумий​​ йигилиши​​ томонидан тасдикланади.

23.9.​​ Агар Жамиятнинг мавжуд пул маблаглари кредиторларнинг талабларини кондириш учун етарли булмаса, Тугатувчи Жамиятнинг бошка мол-мулкини ким ошди савдосида сотишни амалга оширади.

23.10.​​ Тугатилаётган Жамият кредиторларига пул суммаларини тулаш Тугатувчи томонидан​​ оралик тутатиш балансига мувофик конун хужжатларида белгиланган навбат​​ тартибида мазкур баланс тасдикланган кун дан эътиборан амалга оширилади.

23.11.​​ Кредиторлар билан хисоб-китоб килиб булинганидан кейин Тугатувчи тугатиш балансини тузади. Бу баланс акциядорларнинг Умумий йигилиши томонидан тасдикланади.

23.12.​​ Кредиторлар билан хисоб-китоб килиб булинганидан кейин Жамиятнинг колган мол-мулки тугатувчи томонидан акциядорлар уртасида куйидаги навбат буйича таксимланади:

23.13. Мол-мулкни ҳар бир навбат тартиби буйича таксимлаш аввалги навбат тартиби буйича мол-мулк тулик таксимлаб булинганидан кейин амалга оширилади.

23.14. Чет эллик инвестор мол-мулк тугатиш кийматининг узи олган кисмини белгиланган тартибда айирбошлашга хаклидир.

23.15. Юридик шахсларни давлат руйхатидан утказувчи орган Жамиятни юридик шахсларнинг ягона давлат реестридан учириб ташланган вактдан эътиборан Жамиятни тугатиш тамомланган, Жамият эса фаолиятини тугатган хисобланади. Юридик шахсларни давлат руйхатидан утказувчи орган жамият тугатилганлиги​​ хакидаги тегишли ёзувни жамият кимматли когозлари чикарилишларининг давлат​​ руйхатидан утказилганлиги бекор килинганидан кейингина киритади.

23.16. Жамиятни кайта ташкил этиш ёки тугатиш хакидаги хабар матбуотда эълон килинади.

24. ЖАМИЯТНИНГ КОРПОРАТИВ МАСЛАҲАТЧИСИ

24.1. Жамият кузатув кенгаши томонидан унга ҳисобдор бўлган ва корпоратив қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат қилиш вазифасини бажарувчи жамият корпоратив маслаҳатчиси лавозимини жорий этилиши мумкин.

24.2. Жамият корпоратив маслаҳатчисининг фаолияти жамият кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган низом асосида амалга оширилади.

​​ 25. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

25.1.Устав бўйича келиб чиқадиган барча низо ва келишмовчиликлар акциядорларнинг ўзаро келишуви йўли билан амалдаги қонун ҳужжатлари ва ушбу уставга асосан ҳал қилинади.

25.2. Низо ва келишмовчиликларни музокаралар йўли билан ҳал қилиш имконияти бўлмаган тақдирда улар тегишли равишда суд орқали ҳал қилинади.

25.3. Мазкур Устав Жамият Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатига олинган вақтдан бошлаб кучга киради.

25.4. Мазкур Уставда назарда тутилмаган масалалар Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида тартибга солинади.