Хоразм вилояти “Xorazm kafolat savdо” акциядорлик жамиятининг
2018 йилда қишлоқ аҳолисига савдо хизмати кўрсатишни яхшилаш
ва савдо маданиятини ошириш борасидаги
БИЗНЕС РЕЖАСИ
I. Савдо ташкилотларига белгиланган жами товар айланмасининг ҳажми: (1-чи иловага мувофиқ)
Кўрсаткичлар | Ўлчов бирлиги | 2017 йилда амалда бажарилиши | 2018 йилга белгиланган режа |
Жами товар айланмаси ҳажми. | млн.сўм | 36179,5 | 10000,0 |
II. Шундан: Умумий овқатланиш соҳасида қўшимча ўринлар сонини кўпайтириш, мавсумий шахобчалар очиш, таомлар сифатини яхшилаш, нонушта марказлари иш фаолиятини такомиллаштириш, таом турларини кўпайтириш ҳисобига 2018 йилда умумий овқатланиш корхоналарида амалга ошириладиган мол айланиш ҳажми. (2-чи иловага мувофиқ)
Кўрсаткичлар | Ўлчов бирлиги | 2017 йилда амалда бажарилиши | 2018 йилга белгиланган режа |
Товар айланиш хажми. | млн.сўм | 1039,9 | 1000,0 |
III.Махсус савдо унитар корхоналари томонидан амалга ошириладиган товар айланмасининг ҳажми. (3-чи иловага мувофиқ)
Кўрсаткичлар | Ўлчов бирлиги | 2017 йилда амалда бажарилиши | 2018 йилга белгиланга режа |
Товар айланмаси | млн.сўм | 727,8 | 600 |
IV. Тизимда мавжуд ишлаб чиқариш корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларидан унумли фойдаланиб, қўшимча ишлаб чиқариш цехлари очиш ҳисобига халқ истеъмоли моллари, ишлаб чиқариш ҳажми (4-чи иловага мувофиқ)
Кўрсаткичлар | Ўлчов бирлиги | 2017 йилда амалда бажарилиши | 2018 йилга белгиланган режа |
Халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқариш жами | млн.сўм | 979,0 | 900,0 |
Шундан: |
|
| |
Озиқ-овқат моллари | 979,0 | 900,0 |
V. “Xorazm kafolat savdо” акциядорлик жамияти тасарруфидаги шўъба ва унитар корхоналар томонидан белгиланган товар айланиш ҳажмларини бажарилишини таъминлаш, истеъмол бозорини халқ истеъмоли товарлари билан тўлдириш ва аҳолининг маҳсулотларга бўлган талаб эхтиёжларини тўлароқ қондириш мақсадида 2018 йилда ташиб келтириладиган товарлар ҳажми (5 - иловага мувофиқ)
Кўрсаткичлар | Ўлчов бирлиги | 2017 йилда амалда бажарилиши | 2018 йилга белгиланган режа |
Жами товарлар ташиб келтириш ҳажми | млн.сўм | 35922,7 | 11000,0 |
Шундан: |
|
| |
Озиқ-овқатлар товарлари | 33911,4 | 9120,0 | |
Ноозиқ овқат товарлари | 2011,3 | 1880,0 |
VI. Молиявий аҳволни яхшилаш ва соғломлаштириш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш барасида савдо корхоналарининг таксимланадиган фойдаси ва бошқа манбаалар ҳисобидан шахсий айланма маблағларини тўлдириш ҳажми. (6- иловага мувофиқ)
Кўрсаткичлар | Ўлчов бирлиги | 01.01.2018 йил ҳолатига корхоналарнинг шахсий айланма маблағлари миқдори | 2018 йилда тақсимланадиган фойда ва бошқа манбаалар ҳисобидан Ш.А.М миқдорини ошириш ҳажми |
Шахсий айланма маблағлари миқдори | млн.сўм | 5311,8 | 24,0 |
VII. Корхоналарда меҳнат унумдорлигини яхшилаш, самарадорликни ошириш натижасида соф фойда олиш кўрсаткичлари ҳажми. (7- иловага мувофиқ)
Кўрсаткичлар | Ўлчов бирлиги | 2017 йилда амалда бажарилиши | 2018 йилга белгиланган режа |
Соф фойда олиш миқдори | млн.сўм | 695,4 | 250,0 |
VIII. Моддий техника базасини мустаҳкамлаш учун корхона маблағлари ва банк кредитлари ҳисобидан 2018 йилда савдо дўконлари, умумий овқатланиш корхоналари ва ишлаб чиқариш цехларини қайта таъмирлаш ва жихозлаш ишларини амалга ошириш, эвазига тизимга “Минимаркет” типидаги дўконларни ишга тушириш ҳажми. (8- иловага мувофиқ)
Кўрсаткичлар | Ўлчов бирлиги | 2017 йилда амалда бажарилиши | 2018 йилга белгиланган режа |
Капитал маблағларни ўзлаштириш | млн.сўм | 296,6 | 200,0 |
Қувватларни ишга тушириш | |||
Янги дўконлар қуриш | дона | 1 | - |
Савдо дўконларни капитал таъмирлаш | дона | 3 | 2 |
Савдо дўконларини жорий таъмирлаш | дона | 8 | 5 |
“Xorazm kafolat savdo” AJning 2018 yil uchun biznes-rejasi